Олмалиқ шаҳридаги кўп квартирали уй-жой фондига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда дебитор қарздорликларни бартараф этиш бўйича Бошқарув сервис компаниялари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Олмалиқда 14 та Бошқарув сервис компанияси фаолият юритиб, 683 та кўп қаватли уй-жойларда 28334 нафар абонентга хизмат кўрсатиб келмоқда.
2025 йил бошидан бери дебитор қарздорликлар бўйича салмоқли натижаларга эришилди. 2025 йил 1 январь ҳолатига қарздорлик 6,150 млн сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига келиб, ушбу кўрсатгич 3,852 млрд сўмгача камайтирилиб, йил бошига нисбатан 2,2 млн сўмга қисқартирилиши таъминланди.
Бу борада ижтимоий масъулиятни ошириш ва тизимли ишлар натижасида 1,185 млн сўм миқдордаги қарздорлик ихтиёрий тартибда ундирилди, 2,015 млн сўм бўйича судларга даъво аризалари киритилди, суд қарорларидаги 2,015 млн сўмдан 1,015 млн сўм амалда ундирилди. 850 млн сўмлик қарздорликлар юзасидан ундириш ишлари давом этмоқда. Шу тариқа, ўтган йилги ўртача ойлик 2,052 млн сўмлик ундириш ҳажми жорий йилда 2,350 млн сўмгача оширилди.
Мавсум олдидан 142та уй-жойда режавий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди 14,105 м2 том қисмида (100%), кириш йўлаги (100%), 212 та электр тақсимловчи шитлар (100%), 18 та ертўла муҳандислик коммуникациялари (100%), 99 та электр тежамкор лампалар (100%) шулар жумласидан.
Кузатув ва суриштирувлар натижасида аҳолидан келиб тушаётган ўринли мурожаатлар асосида хизмат кўрсатиб келаётган “Олмалиқ коммунал сервис” БСК фаолияти ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 581-сонли қарорига асосан умумий йиғилиш баённомаси мулкдорларнинг танловига кўра намунали БСКларга бириктириб берилди. Шунингдек, ундирилган маблағлар ҳисобидан қўшимча ишлар амалга оширилди. 255 та домафон, 322 та видеокузатув камералари ўрнатилди.
Бундан ташқари куз-қиш мавсумини муаммоларсиз беталофат ўтказиш мақсадида сервис компаниялари томонидан зарур эҳтиёт қисмлари захираси шакллантирилди.
Хулоса қилиб айтганда, бошқарув сервис компанияларининг тизимли ишлари туфайли нафақат дебитор қарздорликлар камаймоқда, балки кўп квартирали уй-жойларнинг техник ҳолати ҳам яхшиланмоқда. Кўрсатилган хизматлар сифатининг ошиши аҳолининг кундалик турмуш шароитига бевосита ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса шаҳрарда уй-жой коммунал соҳасини ислоҳ қилиш жараёнлари амалий натижа бераётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Бегзод Пайзибаев,
Бош прокуратура бошқарма
катта прокурори.
Зайниддин Эшқувватов,
Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори.