2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил” иқтисодиёт йили” деб белгиланиши мамлакатимизда шу жумладан, “Аммофос-Максам” АЖда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилишига эришилган йиллардан бўлди.
Хусусан, корхонада ўтган 2025 йил давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш бўйича режалаштирилган 14 та тадбирларга 109 минг АҚШ доллари ва 5, 146 млрд сўм маблағ сарфланган.
Жумладан:
- Атмосфера ҳавосига ташламаларни камайтириш бўйича 3 та тадбирга 109 минг АҚШ доллари ва 634,18 млн сўм;
- Сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича 2 та тадбирга 95,45 млн. сўм;
- Чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш ва чиқиндиларни утиллаштириш миқдорларини ошириш бўйича 7 та тадбирга 206,25 млн сўм;
- Ўсимлик дунёсини муҳофаза соҳаси бўйича тадбирларга 2,4 млрд сўм;
- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини оширишга 5,23 млн сўм маблағ сарфланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 783-сон қарори ижроси доирасида қуйидаги устувор тадбирлар амалга оширилди: - 1,769 млрд сўм маблағга корхонанинг ЭФК-2 цехи 36-устувор манбасига ташламаларнинг автоматик мониторинг станцияси харид қилиниб, ўрнатилди.- 3,992 млрд сўмга Аммофос-2 цехининг 18-устувор манбасига ташламаларнинг автоматик мониторинг станцияси хариди учун шартнома расмийлаштирилиб, ҳозирда ижрочи томонидан лойиҳа асосида ускуналарни харид қилиш ишлари бошланган.
- Юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш мақсадида ЭФК-2 цехи фосфат хом-ашёси бўлимига қиймати 109 800 AҚШ доллари бўлган замонавий FRIR-250 русумли фильтр ўрнатилди.
- Табииий ресурслардан оқилона фойдаланиш тадбирларига сарфланган 95,45 млн сўм маблағ ҳисобига 50 минг м3 саноат суви, 9 минг м3 ичимлик суви ва яшил ҳудудларни суғоришга режалаштирилган 25 минг м3 сув иқтисод қилинишига эришилди.
- Тадбирлар доирасида сув таъминоти тизимларига ҳар хил диаметрдаги қувурларга қиймати 289,1 млн сўм бўлган 58 дона сув ҳисоблагичлари ўрнатилди. Жумладан, маиший оқова тизими қувурларига икки каналли акустик сув ҳисоблагичи ўрнатилиши ҳисобига оқова сувлари ҳажмларининг кескин камайишига ва сарфланаётган маблағларнинг 4-5 баробарга қисқаришига эришилди.
- Корхона ерости сув таъминоти қувурларининг маънан ва жисмонан эскирган қувурлари ўрнига 160,85 млн сўм сарфланиб, 2,3 км пўлат ва полиэтилен қувурларини ер устига чиқарилди.
- Корхонада қуввати 1500 м3/сутка бўлган маиший оқова сувларини тозалаш ва тозаланган сувларни ишлаб чиқаришга қайтариш лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази билан қиймати 43,6 млн сўм бўлган шартнома расмийлаштирилган.
2026 йил устувор йўналишлари:
— ЭФК-3 ишлаб чиқариш цехи фосфат хом ашёси бўлимида юқори самарадорликга эга чанг газ тозалаш ускунасини ўрнатиш;
— Корхонанинг Аммофос-2, Аммофос-3, ЭФК-3 ва Буғ қозон ишлаб чиқариш цехларида атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабридаги ПФ-46-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшил макон уммумиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари корхонанинг корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутиш белгиланган.