Перейти к содержимому
26 июня, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БЕТАКРОР ДУРДОНАСИ
  • Зиёратгоҳлар

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БЕТАКРОР ДУРДОНАСИ

admin 30 января, 2026 1 minute read
photo_2026-01-22_20-26-03

Тарихни китобдан ўқиш бир гап, уни ҳис қилиш эса мутлақо бошқа англам. Жорий йилнинг 22 январь куни Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг ташаббуси билан вилоятимиздаги туман ва шаҳар маънавият-маърифат бўлимларининг раҳбарлари ҳамда маҳаллий газеталар бош муҳаррирларидан иборат 40 нафар маънавият тарғиботчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига зиёрат қилдик.

Ушбу марказни телевидения орқали кўргандим, муҳташамлигини эшитгандим. Аммо унинг ўзида саёҳат қилиш, яқиндан кўриш очиғи, инсонга жуда катта ҳайрат, ғурур бахш этар экан. Мен ушбу масканда бўлиб, яна бир карра Ватанимизнинг нақадар буюк аждодлари, ўтмиши борлигидан фахр ҳиссини туйдим, тарих ва келажакдаги узвийликка гувоҳ бўлдим. Марказнинг ноёб ва замонавий меъморчилик ечимлари марказга ташриф буюрган инсонни ҳайратлантирмай қолмайди. Мажмуадаги ҳар бир қимматбаҳо ва бетакрор экспонат билан боғлиқ маълумотлар инсонга маънавий қувват бахш этиши билан аҳамиятли.
Халқимизнинг тош асридан тортиб Янги Ўзбекистон давригача бўлган бой тарихий ва маданий меросини тўлиқ акс эттирувчи мазкур ноёб маскан нафақат халқимизнинг буюклигини акс эттиради, балки ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялайдиган, Ўзбекистоннинг нуфузини дунёга танитадиган муҳим маърифий мажмуадир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг эзгу ташаббуслари билан бунёд бўлган ушбу маърифий маскан яқин келажакда шубҳасиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этишда ташриф қоғозига айланади.
Марказда алоҳида эътиборимни тортгани Олмалиқ шаҳри тарихи билан боғлиқ бўлган Қадимий давр маъданчилик ва кончилик бўлими бўлди. Экспонатда ҳақиқий маъданлар — олтин, кумуш ва бошқа рудаларнинг печда ишлаб чиқариш жараёни жуда ҳаққоний акс эттирилган. Мавжуд илмий манбалардан маълумки, Олмалиқ ва Оҳангарон ҳудуди ўрнида қадимда Илоқ ҳудуди жойлашган бўлиб, ҳудудимиз ўша даврдан буён қимматбаҳо маъданлар қазиб чиқарилиши билан машҳур бўлган. Марказдаги ушбу бўлимнинг яратилиш тарихини суриштириб билдимки, бу бўлимдаги экспонатлар Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раиси Абдулла Хурсановнинг тавсияси асосида академик олим, техника фанлари номзоди Абдурашид Хасановнинг ҳиссалари катта бўлипти.
Яъни, 2025 йил 12 апрель куни Абдурашид Хасанов иш жойидан ўз ҳисобидан таътил олиб, дунёдаги 18 та музей (Венгрияда 2 та , Словакияда 1 та, Польшада 1 та, Прагада 3 та, Мюнхенда 3 та, Венада 5 та ҳамда Қозоғистондаги 3 та музей)да Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ барча экспонатларни синчиклаб ўрганган. Тарихий манбалар асосида қадимда маъданларни қазиб чиқариш ва эритиш жараёнларини экспонатда акс эттириш учун Абдурашид Хасанов Қирғизистонда ҳам бўлиб, қизиб турган печга доимий ҳаво пуркаб туришда ишлатиладиган мол терисига ишлов берувчи ҳунармандларни излаб топган. Бундан ташқари марказдаги Қадимий давр маъданчилик ва кончилик бўлимидаги экспонатларни яратишда мусаввир Ғулом Отақулов, археолог, тарихчи Крахмал Касап Андреевич ҳамда бўлим учун монолог матнини ёзишда профессор, филология фанлари номзоди Исомиддин Ёрматов ва Маҳмуджон Эргашевнинг ҳам ҳиссалари қўшилган. Ойлаб изланиш ва қатъий ҳаракатлардан сўнг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қадимий давр маъданчилиги ва кончилигини маҳорат билан намоён этувчи нодир экспонатлар яратилишига эришилган. Бўлимда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимги давр кончилик ва маьданчилик тарихи ҳақида сунъий интеллект орқали 6 хил тилда маълумот берувчи махсус қурилмалар ҳам мавжуд.

Хулоса қилиб айтганда, мана шундай буюк ўтмишимизни кўз ўнгимизда аниқ ва тиниқ жонли намоён этувчи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ҳақли равишда бебаҳо ва дурдона маскан дейишимиз мумкин.
Шу ўринда вилоятимиз маънавият тарғиботчиларини бошини жам қилиб, ушбу зиёратни ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган вилоятимиз ҳокими Зойир Мирзаевга алоҳида миннатдорлигимни билдираман. Маънавият-маърифатни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган бу каби тадбирлар биз тарғиботчиларга келгуси фаолиятимизда катта шижоат бахш этади.

Дилфуза Рўзиева,
журналист.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий “АММОФОС-МАКСАМ”: “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ” САРҲИСОБИ
Следующий: ЖАМОА ЯНГИ КЕЛИШУВНИ МАЪҚУЛЛАДИ

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! photo_2026-06-17_21-25-19 1
  • Табриклаймиз

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

25 июня, 2026 0
СЎЗ ВА МАТБУОТ АҲЛИГА ЭҲТИРОМ photo_2026-06-21_17-05-48 2
  • Жамият

СЎЗ ВА МАТБУОТ АҲЛИГА ЭҲТИРОМ

25 июня, 2026 0
45-СЕССИЯДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ? photo_2026-06-19_19-59-56 3
  • Жамият

45-СЕССИЯДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ?

25 июня, 2026 0
СУДЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА! TmGz79Rud3begTFC38qbHvE8xl9IoycX_front 4
  • Суд амалиётидан

СУДЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА!

25 июня, 2026 0
УЧ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ 0ae7312839e38ba06aab93c40a41c659 копия 5
  • Жамият

УЧ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

25 июня, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-06-17_21-25-19
1 minute read
  • Табриклаймиз

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

admin 25 июня, 2026 0
photo_2026-06-21_17-05-48
  • Жамият

СЎЗ ВА МАТБУОТ АҲЛИГА ЭҲТИРОМ

admin 25 июня, 2026 0
photo_2026-06-19_19-59-56
1 minute read
  • Жамият

45-СЕССИЯДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ?

admin 25 июня, 2026 0
TmGz79Rud3begTFC38qbHvE8xl9IoycX_front
1 minute read
  • Суд амалиётидан

СУДЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА!

admin 25 июня, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.