Саноат корхоналарида ҳар бир ишчи-хизматчи меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият юритиши зарур.
Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида Техник назорат хизмати касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили – 2026” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда Техник назорат хизмати таркибий бўлинмаларида фаолият юритаётган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича вакиллар иштирок этиб, улар 3 та шарт асосида ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Якуний натижаларга кўра: 3-ўрин — Гулнара Кашутина (ТНХ Ковулди кон бошқармаси); 2-ўрин — Умида Ильясова (ТНХ Мис бойитиш фабрикаси); 1-ўрин — Шаҳноза Инатова (ТНХ 2-МБФ), “Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили – 2026” деб эътироф этилди.
Ғолиблар Техник назорат хизмати касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Илҳом Абдиманапов,
Техник назорат хизмати касаба уюшмаси қўмитаси раиси.