Жорий йилнинг 23 январь куни Олмалиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ўртасидаги 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа Келишувининг 2025 йилдаги ижроси якунлари ҳамда 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги Жамоа Келишувини қабул қилиш тўғрисида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Хусниддин Турғунбоев ҳамда Таълим соҳасидаги барча ташкилотлар раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди. Йиғилишни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Бобомурод Мусаев очиб берди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси Кенгаши раисининг ҳисоботлари тингланди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан амалга оширилган ишларга қониқарли дея баҳо берилди. Янги Жамоа Келишувини қабул қилиш тўғрисида ўтказилган умумий йиғилиш қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди. Муҳокамалардан сўнг йиғилиш якунида ушбу қарор барча ходимлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Ўз мухбиримиз.