МИСиС Олмалиқ шаҳар филиали ва 3-сонли техникум биноларида шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда янги ташаббусларни илгари суриш мақсадида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов, шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, сектор раҳбарлари ҳамда тижорат банклари ва қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан раҳбарлар томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти давра иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди.
Мулоқот жараёнида тадбиркорлар томонидан ер ажратиш, кредит олиш, инфратузилма, рухсатнома ва ҳуқуқий масалалар юзасидан кўтарилган савол ва таклифлар масъуллар томонидан бевосита эшитилиб, унинг ечимига кўмаклашиш топширилди. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди. Учрашув якунида шаҳар ва маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ тадбиркорлар рағбатлантирилди.
Мазкур мулоқот учрашувлари тадбиркорлар билан давлат органлари ўртасидаги очиқ ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади.