Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Нодирбек Сайидов Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд бошлиғи лавозимига тайинлангани муносабати билан шаҳар ҳокимлигида тантанали хайрлашув маросими ташкил этилди.
Тадбирда шаҳар мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, Н.Сайидовнинг хизмат фаолияти давомида амалга оширган самарали ишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.