Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан барча табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларида ифторлик ва меҳмон кутишга тайёргарлик бўлиши ҳисобига истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан ортиб боради. Шу сабабли ҳисобингиздаги маблағ муддатидан олдин тугаб, қарзга ўтганда табиий газ автоматик равишда дастурдан ўчиб қолишини ҳисобга олиб, барча истеъмолчиларга ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШНИ ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!
Шунингдек, хонадонингизда маънан эскирган газ жиҳозларини замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларига алмаштиришингизни тавсия этамиз. Бугунги кундаги замонавий газ ёндиргичларидан фойдаланилганда табиий газни тахминан 30-40 % га иқтисод қилиш орқали оила бюджетини ортиқча харажатдан халос этади. Муҳими, у хавфсиз бўлиб, босим пасайиб ёки кўтарилиши оқибатида газ узатиш тармоқларида узилишлар бўлганда, автоматик тарзда ўчиб, газ ўтказишни тўхтатади.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими, Сиздан ёнғин ва иситиш жиҳозлари сабабли, келиб чиқувчи ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга эътибор беришингизни сўрайди ва ОГОҲЛАНТИРАДИ:
- Иситиш жиҳозларидан узоқ вақт узлуксиз фойдаланманг;
- Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
- Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
- Газ ускуналарини улашда ностандарт резина шланглардан фойдаланманг;
- Иситиш печлари ва мўриконларнинг созлигини текширинг;
- Мўриконлар бекилиб қолмаганига алоҳида эътибор беринг;
- Кўп қаватли уйларни вет.каналлари очиқлигига эътибор беринг;
- Газ жиҳозларидан фойдаланишга кўникмаси бўлмаган шахслар ёки ёш болалар томонидан фойдаланишга йўл қўйманг;
- Газ жиҳозларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг.
ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА СОҒЛИҒИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!
Газ таъминотида юзага келган носозлик ва камчиликлар юзасидан “Олмалиқшаҳаргаз» ГТБнинг Авария диспетчерлик хизматининг қуйидаги рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
55-903-27-16
55-903-27-16
104
Жамшид Гаппаров,
«Олмалиқшаҳаргаз» ГТБ бошлиғи.