Жорий йилнинг 19 февраль куни еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, масъул раҳбарлар ва ОАВлари вакиллари иштирок этди ҳамда қуйидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди:





- Олмалиқ шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарларига бириктирилган маҳаллаларда 2026 йил февраль ойида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Олмалиқ шаҳар марказий кўчаларидаги тадбиркорлик субъектлари билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида;
- Олмалиқ шаҳри маҳаллаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун маблағ ажратиш тўғрисида;
- Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил даромадлари ҳамда харажатлари ижроси, 2025 йил 4-чорак давомида киритилган ўзгартиришлар, 2025 йил давомида шаклланган қўшимча манбаларнинг ижроси тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги “2025-2026 йилларда Олмалиқ шаҳрини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорларига асосан манзилли дастурларни тасдиқлаш тўғрисида;
- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг, доимий комиссияларининг, барча депутатлик гуруҳларининг 2026 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан 2025 йил 4-чорак якуни бўйича ўз сайловчилари олдида ахборот бериш графигини тасдиқлаш тўғрисида.
Жумладан, шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммадсодиқ Мўминов Олмалиқ шаҳри маҳаллаларини ободонлаштириш учун 2026 йилда республикадан ажратиладиган 2 млрд 576 млн сўм маблағнинг манзилли дастури ҳақида ахборот бериб ўтди. Ушбу дастурга кўра, А.Қаҳҳор МФЙдаги 1, 2, 6, 10, 15, 16, 30, 36-кўп қаватли уйлар олдига 5 та болалар майдончаси, 660 погонометр ирригация лотоклари ва бетон йўлаклар қурилади. Шунингдек, Увайсий МФЙдаги 10 та кўп қаватли уйлар олдига ҳам 5 та болалар майдончаси, ирригация лотоклари ва бетон йўлаклар қурилиши кўзда тутилмоқда
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиевнинг ҳисоботига кўра, шаҳримизда 2025 йил якунлари бўйича аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, ўтган йили шаҳримизда 18 246 нафар (103,0 фоиз) аҳоли бандлиги таъминланиб, ишсизлик даражаси 4,2 фоизга туширилган. Шунингдек, йил якуни билан “Камбағал оилалар реестри”да турган 1 583 та оиланинг 5 225 нафар оила аъзосидан, 738 та оиланинг 3 231 нафар оила аъзолари камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 6,6 фоиздан 1,7 фоизга туширилишига эришилди.
Натижада жорий йил якунига қадар Олмалиқда камбағаллик даражаси 1,7 фоиздан 0,9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Дилфуза Рўзиева.