Перейти к содержимому
22 марта, 2026
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
  • Жамият

ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

admin 20 марта, 2026 1 minute read
photo_2026-03-16_13-15-43

Ўзбекистон Президенти Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Қиймати 2 млрд 700 млн долларлик фабрика йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаб, 900 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқаради.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида барпо этилган мис концентратини филтрлаш корпусида бўлди.
3-мис бойитиш фабрикаси таркибидаги корпус йилига 917 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш қувватига эга. Замонавий саноат пресс-филтрлари, насос агрегатлари, шлам ва сув айланма тизимлари ўрнатилган. Ускуналар халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, юқори самарадорлик ва энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради.
Айни вақтда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, корпусда умумий 5 та пресс-филтрдан 3 таси тўлиқ ишга туширилган, яна 2 таси ишга туширишга ҳозирланмоқда.
Президент матбуот хизмати қайд этишича, шу йилнинг ўзида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобга олинса, мисни чуқур қайта ишлаш қувватлари 240 минг тоннага етади. Яқин икки-уч йилдаги янги лойиҳалар ҳисобига қувватлар бундан ҳам ошади.
Дунёда ҳам мазкур хомашёга бўлган талаб кундан кунга ортиб бораётгани таъкидланди. Чунки мис бугунги кунда саноат, энергетика, электротехника, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, «яшил» тараққиёт учун стратегик хомашёга айланиб бўлди.
«Кимки мис саноатида юқори қиймат занжирини яратса, келажак саноатини барпо этган бўлади. Қайси давлат бу хомашёни чуқур қайта ишлаш учун кучли инфратузилма яратса, у минглаб оилаларга даромад, ҳудудларга тараққиёт, мамлакатга қудрат олиб келади.
Шу боис, биз ислоҳотларимизнинг илк кунларидан геология-қидирув ишларига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд захиралар ва уларни ишга солиш бўйича имкониятларимизни белгилаб олдик», – деди Президент.
Мисол учун, «Ёшлик-1» кони. Яқин-яқингача кўпчилик «Бу конни ўзлаштириш қийин, имкониятимиз етмайди, эплай олмаймиз» деб ўйларди. Ваҳоланки, жорий йилнинг ўзида ушбу кондан 20 миллион тонна руда қазиб олинади. Бу рақам келгуси икки йилда 60 миллион тоннага етади.
Умуман, «Ёшлик-1» ва «Қалмоққир» конларида 45 миллион тонна мис, 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлиги таъкидланди. Ушбу захира саноатга камида 100 йилга етадиган кафолатли хомашё базаси бўлади.
Конлардаги молибден, селен, теллур, рений каби ноёб металлар янги инновацион йўналишлардаги лойиҳалар учун мустаҳкам замин яратади.
3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушганидан кейин Олмалиқ комбинатида мис концентратининг кунлик ҳажми ҳозирги 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошади. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 6 мингдан зиёд ёшлар юқори даромадли иш жойига эга бўлади.
Фабрикада АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва Финландиянинг тоғ-кон саноатидаги энг илғор технологиялари жорий қилинмоқда.
Барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосида ягона бошқарув тизимига уланади. Буларнинг ҳисобига энергия сарфи 10 фоизга, таннарх 15 фоизга камаяди, меҳнат унумдорлиги эса 10 фоизга ошади.
Бундан ташқари, қиймати 2,5 миллиард долларлик янги мис эритиш заводини барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилгани эълон қилинди. Мазкур корхонада ҳам мингдан зиёд иш ўринлари бўлади.
Умуман, ушбу иккита йирик қувватлар ҳисобига мис катоди ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 300 минг тоннага, олтин 33 тоннага, кумуш 203 тоннага, молибден 1,7 минг тоннага етади.
Шу билан бирга, уран қазиб олиш ва кимё саноати учун зарур хомашё бўлган сулфат кислотаси ишлаб чиқариш 3 карра ошади.
Бу йилига комбинатга қўшимча 5 миллиард доллар тушум дегани.
Президент комбинат бўйича ҳали режалар катта эканини таъкидлади. Юқорида айтилган кўрсаткичларни яна 1,5 карра оширишга хизмат қиладиган 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича лойиҳаолди ишлари жадал кетаётгани қайд этилди.
Ушбу янги лойиҳалар ишга тушганида Олмалиқ комбинати мис ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги учта энг йирик комплексдан бирига айланади.
Ўзбекистон 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни олтинда 175 тоннага, кумушда 500 тоннага, уранда 15 минг тоннага, мисда 500 минг тоннага етказишни мақсад қилган.
Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида яратиладиган 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари ёшлар учун катта имконият бўлади.
«Ҳозир республика фаолларига мурожаат қилмоқчиман. Ёшларга етказинглар: ўқисин, излансин, бундай корхоналарда ишлаб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин!» – деди Президент.
Айни кунда ишга туширилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси Янги Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия саноатини янги технологик босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Давлат раҳбари фабрикани қуришда фаол иштирок этаётган барча ишчи-ходимлар, қурувчи ва машинистлар, муҳандис ва технологлар, геолог ва кончилар, ўзининг тажрибаси ва касбий салоҳияти билан ёшларга устозлик қилаётган фахрийлар, лойиҳага ўз ҳиссасини қўшаётган хорижий ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Фабриканинг янги меҳнат жамоасига эса келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.

Мaнбa: KUN. UZ

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ
Следующий: ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ

Связанные истории

1U9A5346
1 minute read
  • Жамият

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ!

admin 22 марта, 2026 0
photo_2026-03-22_22-18-39
1 minute read
  • Жамият

«МЕҲНАТИМИЗ ҚАДРЛАНСА БАС!»

admin 6 марта, 2026 0
photo_2026-03-02_17-38-44
1 minute read
  • Жамият

ШАҲАР РИВОЖИ ВА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

admin 6 марта, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

Trending News

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ! 1U9A5346 1
  • Жамият

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ!

22 марта, 2026 0
ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ photo_2026-03-12_11-44-07 2
  • Тайинлов

ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ

20 марта, 2026 0
ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ photo_2026-03-16_13-15-43 3
  • Жамият

ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

20 марта, 2026 0
МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ photo_2026-03-14_13-32-45 4
  • Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ

20 марта, 2026 0
ИРОДАСИЗЛИК БОШЛАГАН ЙЎЛ Kratom_Pills 5
  • Жиноят ва жазо

ИРОДАСИЗЛИК БОШЛАГАН ЙЎЛ

20 марта, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

1U9A5346
1 minute read
  • Жамият

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ!

admin 22 марта, 2026 0
photo_2026-03-12_11-44-07
1 minute read
  • Тайинлов

ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ

admin 20 марта, 2026 0
photo_2026-03-16_13-15-43
1 minute read
  • Жамият

ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

admin 20 марта, 2026 0
photo_2026-03-14_13-32-45
  • Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ

admin 20 марта, 2026 0
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.