Жорий йилнинг 2 март куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 38-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар ҳокими, депутатлар ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, кун тартибига киритилган 4 та масала юзасидан ахборот ва ҳисоботлар тингланди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, муҳокама қилинди:

- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2026 йил 21 февралдаги VII-37-9-10-147-К/26-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
- Олмалиқ шаҳар бюджетининг 2026 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг Олмалиқ шаҳридаги 2025 йил якуни ижроси тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-48-сонли қарори ижроси юзасидан манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида.
Сессия давомида Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Бегиев шаҳар дастурига киритилган 77 та мақсад ва 90 та банддан иборат бўлган вазифаларни таништириб ўтди. Дастур доирасида аҳолинининг ўртача умр давомийлигини ошириш, ёш тадқиқотчилар улушини ошириш ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, болалар ўртасида ирсий касалликларнинг олдини олиш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш; онкологик касалликларни эрта аниқлаш, нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа муҳим масалалар кўзда тутилган.
Сессия якунида депутатлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.