Перейти к содержимому
16 июля, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • «МЕҲНАТИМИЗ ҚАДРЛАНСА БАС!»
  • Жамият

«МЕҲНАТИМИЗ ҚАДРЛАНСА БАС!»

admin 6 марта, 2026 1 minute read
photo_2026-03-22_22-18-39

Ободонлаштириш ходимлари — шаҳримизнинг қаҳрамонларидир. Улар қишнинг совуғида ҳам, ёзнинг чилласида ҳам кўчаларимизни озода сақлаш, атроф-муҳитни обод қилиш учун сидқидилдан меҳнат қиладилар. Қуёш тагида тер тўкиб, совуқда қўллари музлаб хизмат қилаётган бу инсонлар шаҳар гўзаллиги ва тозалигига баҳоли қудрат ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Суҳбат давомида яна бир бора амин бўлдимки, ободлик — фақат бир соҳа вакилларининг эмас, балки бутун жамиятнинг масъулиятидир. Ободонлаштириш корхонаси ходимлари бу масъулиятни елкаларида кўтариб, ҳар куни саҳарлаб ишга отланади. Уларнинг меҳнатлари ортида фарзанд тарбияси, оила ризқи, ҳалол касбга садоқат ва юртга муҳаббат мужассам, десам муболаға бўлмайди.

Шулардан бири бўлган қаҳрамонимиз — Матлуба Жумабоева 1971 йилда Тожикистон Республикасида туғилган. Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилиб, жамиятимизга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи аёллардан. Қарийиб 15 йилдан буён ободонлаштириш соҳасида самарали меҳнат қилиб, шаҳримиз кўчалари, гулзорлари ва хиёбонларини пок ва озода сақлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилмоқда. Оилали, 4 нафар қизи ва 1 нафар ўғли бор. 8 нафар неваранинг бувижониси.
— Мана, неча йилдирки ободонлаштириш соҳасида меҳнат қилиб келмоқдаман. Фарзандларимни турмуш ўртоғим билан биргаликда ҳалол меҳнатимиз билан, ҳеч кимдан кам қилмай вояга етказдик. Уларга фақат ейиш-ичиш ёки кийим-кечак эмас, балки меҳнат қилишни, ҳалол яшашни, одамларга наф келтиришни ўргатишга ҳаракат қилдик. Бугунги кунда фарзандларим эл корига ярайдиган, халқ хизматидаги инсонлар бўлиб камол топгани мен учун энг катта бахт. Мен раҳбариятимиздан миннатдорман. Меҳнатим қадрланаётгани менга куч ва илҳом беради. Тўғри, бугунги ёшлар бу касбни танламаслиги мумкин. Кўча супуриш, гул экиш, ҳудудни тозалашни айримлар энг қуйи ваоддий иш деб ўйлаши мумкин. Лекин мен касбимдан уялмайман, аксинча, фахрланаман. Чунки шу меҳнат орқали фарзандларимни катта қилдим, уларни элга қўшдим. Раҳматли энам доим айтарди: “Болам, пешона теринг ерга томиб топган пулинг ҳалол ва баракали бўлади. Шундай меҳнат қилгинки, сенинг орқангдан ҳеч ким айб топмасин”, деб. Мен шу насиҳатни ҳаётимга шиор қилиб олганман. Ҳар куни ишга чиққанимда, қилган ишим орқасидан одамлар рози бўлса, шаҳримиз тоза бўлса, шунинг ўзи менга етади.
Бугун кўча-кўйда айрим одамлар чиқиндиларини идишга эмас, хоҳлаган жойига ташлаб кетяпти. Қанча меҳнат қилиб эккан гулларимизни юлиб кетадиганлар ҳам бор. Гапирсангиз, баъзилар энсаси қотиб қарайди. Шу пайтда ҳайрон қоламан: ахир бу шаҳар барчамизники-ку? Бир туп гулни экиш осон эмас. Уни парвариш қилиш, сув бериш, асраш керак. Биз саҳардан бошлаб меҳнат қиламиз. Шаҳримиз чиройли, кўчаларимиз пок бўлсин деб ҳаракат қиламиз. Шунинг учун одамлардан фақат битта нарса сўрайман: меҳнатимизни қадрланг, покликка беэътибор бўлманг.

Завура Матмусаева, Пискент туманида туғилган. 25 йилдан бери ободонлаштириш соҳасида меҳнат қилиб келмоқда.

  • 25 йил давомида қўлимдан супурги тушмади, кетмонча тушмади. Ҳалол меҳнатим билан шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшиб келаяпман.
    Ҳозир келиним ҳам ёнимда ишлайди. Бу мен учун алоҳида фахр. Чунки ҳалол меҳнатнинг қадрини фарзандларимга, келинларимга амалда кўрсатиб келяпман. 25 йиллик меҳнатим давомида турли фаслларда, турли шароитларда ишладим. Ҳар фаслнинг инжиқликларига чидаб, шаҳримизнинг кўчалари озода бўлиши учун хизмат қилдим.
    Шу меҳнатимиз орқали уй қурдик, фарзандларимизни уйли-жойли қилдик. Ҳеч кимга қўл чўзмадик, ўз пешона теримиз билан рўзғоримизни тикладик. Мен бундан фахрланаман.
    Бугун қарасам, шаҳримиз кун сайин ривожланяпти, янги бинолар, йўллар, гўзал масканлар барпо этиляпти. Лекин баъзан аҳолимиз томонидан тозаликка бўлган муносабат мени ўйлантириб қўяди. Кўчада ташланган ҳар бир чиқинди – бу ўз уйимизга бўлган муносабатимизни кўрсатади.
    Менинг орзуйим – шаҳримиз нафақат бинолари, балки аҳолисининг маданияти билан ҳам намуна бўлсин. Тозаликка риоя қилишни одат қилайлик. Чунки ободлик – бу ҳамжиҳатликдан бошланади.

Кифоят Бадалова 1985 йил Оҳангарон туманида туғилган. Ободонлаштириш соҳасида фаолият юритаётганига 5 йилдан ошди. Оилали, 1 ўғил, 1 қизнинг онаси. Кўчаларнинг тозалигига маъсул шахс.

  • Ишим осон эмас. Қишни қиш демай, совуқда қўлларим музлаб кетса ҳам ишга чиқаман. Ёзнинг чилласида эса қуёш тагида терга ботиб меҳнат қиламиз. Баъзан чарчайман, баъзан қаттиқ ҳолдан тояман. Лекин барибир ишимни ташлаб кетмайман. Чунки бу ҳалол меҳнат. Кўчаларни супураётганда, шаҳримиз чиройли бўлиб турганини кўрсам, ичимда бир фахр уйғонади. “Менинг ҳам ҳиссам бор”, деб ўйлайман. Аммо баъзан ичимдан зил кетаман. «Нега шаҳримизнинг ободлиги учун барчамиз масъул эмасмизми?» деган саволлар қийнайди.
    Мен одамлардан катта нарса сўрамайман. Ҳеч ким мен каби супурги ушламасин. Фақат ўзи истеъмол қилган маҳсулотининг чиқиндисини махсус идишга ташлаб кетсин. Шунинг ўзи биз учун катта ёрдам. Чиройли кийим кийиб юрган одамлар ҳам баъзан ерга чиқинди ташлаб кетади. Шу пайт кўнглим оғрийди. Ахир тозалик — бу маданият-ку.
    Мен ўз ишимни яхши кўраман. Чунки бу меҳнат орқали фарзандларимни ҳалол ризқ билан боқяпман. Улар менинг меҳнатимни кўриб, меҳнатдан қочмасликни ўргансин, деб ният қиламан.
    Шаҳримиз ҳаммамизники. Агар ҳар ким ўзидан бошласа, кўчаларимиз янада гўзал бўлади. Биз ободонлаштириш ходимлари бор кучимиз билан хизмат қилаверамиз. Фақат меҳнатимизни аҳолимиз қадрлашса, бас.

Суҳбатдош
Мухлиса Раҳматуллаева.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ШАҲАР РИВОЖИ ВА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА
Следующий: МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШНИ ЎРГАНИНГ

Связанные истории

Gemini_Generated_Image_vg43xyvg43xyvg43
1 minute read
  • Жамият

75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ

admin 14 июля, 2026 0
photo_2026-05-08_12-26-16
1 minute read
  • Жамият

РАҚАМЛАР ОРТИДАГИ НАТИЖА

admin 14 июля, 2026 0
dd2c7dc7-9910-4d37-892c-1bef8f341d36
1 minute read
  • Жамият

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА!

admin 14 июля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

75 ЁШМУБОРАК! photo_2025-06-16_14-06-03 копия копия 1
  • Шеърий саҳифа

75 ЁШМУБОРАК!

14 июля, 2026 0
75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ Gemini_Generated_Image_vg43xyvg43xyvg43 2
  • Жамият

75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ

14 июля, 2026 0
РАҚАМЛАР ОРТИДАГИ НАТИЖА photo_2026-05-08_12-26-16 3
  • Жамият

РАҚАМЛАР ОРТИДАГИ НАТИЖА

14 июля, 2026 0
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА! dd2c7dc7-9910-4d37-892c-1bef8f341d36 4
  • Жамият

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА!

14 июля, 2026 0
КИБЕРХАВФСИЗЛИК – ҲАР БИР ФУҚАРОНИНГ ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТИ 6b8a7b90-7f2a-4a70-9730-ce52899d161e 5
  • Жиноят ва жазо

КИБЕРХАВФСИЗЛИК – ҲАР БИР ФУҚАРОНИНГ ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТИ

14 июля, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2025-06-16_14-06-03 копия копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

75 ЁШМУБОРАК!

admin 14 июля, 2026 0
Gemini_Generated_Image_vg43xyvg43xyvg43
1 minute read
  • Жамият

75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ

admin 14 июля, 2026 0
photo_2026-05-08_12-26-16
1 minute read
  • Жамият

РАҚАМЛАР ОРТИДАГИ НАТИЖА

admin 14 июля, 2026 0
dd2c7dc7-9910-4d37-892c-1bef8f341d36
1 minute read
  • Жамият

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА!

admin 14 июля, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.