Шаҳримиздаги «Намуна» маҳалласи аҳолиси «Наврўз» байрамини ҳар йилгидан ҳам ўзгача руҳда кутиб олишди.

Чунки бу йил уларнинг «Опен бюджет» лойиҳаси орқали маҳалласидаги кўчани асфальтлаш ташаббуси мингдан ошиқ овоз тўплаб ғолиб деб топилди. Ушбу жараёнда маҳалла раиси Фарҳод Эргашев бошчилигида фаоллар — Қаҳрамон Валиддинов, Бахтиёр ҳожи Холжигитов, Бердиёр ҳожи Абдуқаҳҳоров, Аброр Абдуқаҳҳоров кабиларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, шахсан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев томонидан тақдирланди.
Маҳалланинг бирлиги, ҳамжиҳатлигини намоён этган ушбу ташаббус натижаси байрамона кайфиятга уланди. Ёшу-кекса бугунги кун учун шукроналар келтириб айём дастурхони атрофида жам бўлишди. Давра ижодкор ёшларнинг чиқишлари билан янада қизғин тус олиб, миллий кураш мусобақалари ўйналди ҳамда куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.