Перейти к содержимому
9 апреля, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ЯШАВОР, ОТА ЎҒИЛ!
  • Суҳбат

ЯШАВОР, ОТА ЎҒИЛ!

admin 9 апреля, 2026 1 minute read
photo_2026-04-07_15-23-22

Бугунги кунда ёшлар орасида ҳарбий хизматга бўлган муносабат турлича шаклланмоқда. Айрим ота-оналар фарзандларининг хавфсизлигини ўйлаб, уларни армиядан узоқроқ бўлишини истаса, бошқалар эса Ватан олдидаги бурчни адо этишни энг олий масъулият деб билади.
Бугунги қаҳрамонларимиз ана шундай оталардан бири — у нафақат сўзда, балки амалда ҳам икки ўғлини ҳарбий хизматга боришга ундаб, уларни ҳақиқий ватанпарварлик йўлига бошлаган, “Ватан ҳимоячисининг отасига” юбилей нишони соҳиби Шокиров Икром Акрамович ҳамда жасур, мард ўғлонимиз Шокиров Бегзод Икром ўғлидир.

Шокиров Икром Акрамович 1991 йилдан буён ОКМК АЖ СТТБда ҳалол меҳнат қилиб келаётган, ўз касбининг устаси сифатида эл-юрт ҳурматини қозонган инсонлардан бири. У темир йўл транспорти ва механизмларидан фойдаланиш бўйича катта тажрибага эга мутахассис бўлиб, вазифасини сидқидилдан адо этиб келмоқда. Икром Шокиров уч нафар фарзандини рафиқаси Раъно Шокирова билан бирга вояга етказиб, юртга муносиб фарзанд сифатида қўшмоқда.
Катта ўғли Шерзод Шокиров 2000 йилда туғилган. У ҳам ёшлигидан тартиб-интизомни қадрлаган ҳолда ҳарбий хизматни адо этди ва Миллий гвардия сафида хизмат қилди. Кейинчалик ҳаёт йўлини ўзгартириб, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳасини танлади. Бугунги кунда у ресторан соҳасида, менежер вазифасида фаолият юритмоқда.
Иккинчи фарзанди Феруза Шокирова ҳозирда олийгоҳда архитектура йўналишида таҳсил олмоқда. Яқин орада диплом олиб, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиш арафасида.
Кичик ўғли Бегзод Шокиров 2006 йилда туғилган бўлиб, акасига ўхшаб ҳарбий хизматни адо этишни орзу қилди ва шу йўлдан борди. У хизмат давомида ўзини намунали аскар сифатида кўрсатиб, раҳбариятнинг ишончини қозонди. Унинг интизоми, жасорати ва фидойилиги юқори баҳоланиб, тақдирланиш шарафига эга бўлди.

Икром ака ўзига “Ватан ҳимоячисининг отасига” юбилей нишони топширилиши билан бўлган ҳолатни кулиб эслади:
“Ишдан чиқиб қарасам, телефонимга бир рақамдан жуда кўп қўнғироқ бўлибди. Қайтариб қилсам, “Сиз Бегзод Шокировнинг отаси бўласизми?”, деса бўладими. Вой, армияда ҳам шўхлик қилдимикан, деб хавотирландим. Болалигидан жудаям шўх бўлган-да ўғлим. Ҳа, менман, дедим хавотирда. “Ака, фалончи куни Тошкентга етиб келинг. Шу соатдан кечикманг, деди буйруқ оҳангида. Онасига айтдим, ўғлинг нимадир ишкал қилган қилган, бекордан бекор мени чақирмаяпти”. Афсуски, иш тақозоси билан Тошкентга бора олмадим. Орадан икки кун ўтар-ўтмас Бегзод ўғлим қўлида гул, кўзида ғурур билан остона ҳатлаб, “Дада, қаддингизни ростланг, кўксингизни тутинг”, деб кўксимга нишон қадаса бўладими! Йўқ бу менга эмас, бу сеники дедим. У ғурурланиб, “Дада, бу меники эмас, бу сизники. Ўша куни сизга шунинг учун қўнғироқ қилишганди”, деди. Кўзимдан беихтиёр ёш оқиб кетди».

Армия — ҳаёт мактаби
Шокиров Бегзод Икром ўғли, 2006 йил 20 сентябрда туғилган. Илк таълимни 19-умумтаълим мактабида олган ва 9-синфгача шу ерда таҳсил олиб, ундан сўнг, “Бухоро мактаби”да ўқишини давом эттиради. Ёшликдан ҳарбий соҳага қизиқиши баланд бўлган Бегзод институтга ҳужжат топшириш масаласида оиласи билан маслаҳатлашиб, дадаси Икром аканинг маслаҳати билан ҳарбий институтга киришга қарор қилади.
“Афсуски, имтиҳонда балим озгина етмай қолди ва шу тариқа армия сафига чақирилдим. “Эркак киши ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак”, деган фикр билан ҳарбий хизматга йўл олдим. Мен Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига тушдим. Дастлабки 15 кун карантинда ўтди. Бу давр жуда синовли бўлди, чунки ҳарбий ҳаётга мослашиш осон эмас. Кейин қасамёд қабул қилдик ва оилам билан учрашиш имконига эга бўлдим.
Шундан сўнг 1130-ҳарбий қисмда хизматни давом эттирдим. Бу ерда мен нафақат ҳарбий билимлар, балки ҳаёт учун зарур бўлган кўплаб тажрибаларни ўргандим. Кейинчалик ўз истагим билан контракт асосида хизматни давом эттиришга қарор қилдим. Бунинг учун танлов имтиҳонларидан ўтдим: 3 км югуриш, 100 метрга югуриш ва турник машқлари. Шунингдек, психологик тестлардан ҳам муваффақиятли ўтдим. Кейин расмий равишда шартнома тузилиб, хизматни давом эттира бошладим. Армия ҳақиқатан ҳам ҳаёт мактаби экан. Бу ерда инсон интизомли бўлишни, масъулиятни ҳис қилишни, сабр-тоқатни ўрганади. Мен ҳам аввалги шўхликларимни ташлаб, жиддийликка ўтдим. Ҳозир кўчага чиқсам, ўртоқларим ҳам ўзгарганимни сезишади.
Ҳарбий қисмда фақат жисмоний тайёргарлик эмас, балки билим олиш имкониятлари ҳам мавжуд. Масалан, инглиз тили, математика каби фанлар ўқитилади. Шунингдек, ҳозирги кунда ҳарбийлар учун сантехника ва IT йўналишлари бўйича ҳам ўқув курслари ташкил этилган. Мен сантехника соҳасини танлаб, муваффақиятли тугатдим ва сертификат олдим. Армияда шароитлар ҳам яхши. Кун тартиби аниқ белгиланган: эрталаб соат 6:00 да уйғониш, машғулотлар, овқатланиш ва кечки дам олиш. Овқатланиш ҳам сифатли ва тўйимли ташкил этилган. Бу ерда тартиб ва интизом асосий ўрин тутади”, дейди Бегзод Шокиров.

Ҳа, ҳар бир ота-онага фарзанди орқасидан фақат раҳматлар эшитиш насиб қилсин!

Мухлиса ЧИНПЎЛАТОВНА
тайёрлади.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий СОҒЛОМ АВЛОД — ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИ

Связанные истории

photo_2026-01-21_08-10-32
1 minute read
  • Суҳбат

ОМАД ТИНИМСИЗ МЕҲНАТВА БИЛИМЛАР ТАЖРИБАСИДИР!

admin 23 января, 2026 0
photo_2026-01-14_15-23-28
1 minute read
  • Суҳбат

ВАТАНГА САДОҚАТ —ҲАЁТ ЙЎЛИМНИНГ БОШ МЕЗОНИ

admin 16 января, 2026 0
бобомур
1 minute read
  • Суҳбат

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ — АСОСИЙ БУРЧИМИЗ

admin 7 ноября, 2025 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

ЯШАВОР, ОТА ЎҒИЛ! photo_2026-04-07_15-23-22 1
  • Суҳбат

ЯШАВОР, ОТА ЎҒИЛ!

9 апреля, 2026 0
СОҒЛОМ АВЛОД — ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИ 71d1cFxkgfS 2
  • Таълим

СОҒЛОМ АВЛОД — ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИ

9 апреля, 2026 0
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 39-СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ photo_2026-03-27_18-23-49 3
  • Жамият

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 39-СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

9 апреля, 2026 0
СОХТА КАДАСТР ҚУРБОНИ baner1_new-min 4
  • Суд амалиётидан

СОХТА КАДАСТР ҚУРБОНИ

9 апреля, 2026 0
ТАБИАТ БОЛАЛАР НИГОҲИДА photo_2026-04-06_10-05-00 5
  • Янгиликлар

ТАБИАТ БОЛАЛАР НИГОҲИДА

9 апреля, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-04-07_15-23-22
1 minute read
  • Суҳбат

ЯШАВОР, ОТА ЎҒИЛ!

admin 9 апреля, 2026 0
71d1cFxkgfS
1 minute read
  • Таълим

СОҒЛОМ АВЛОД — ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИ

admin 9 апреля, 2026 0
photo_2026-03-27_18-23-49
1 minute read
  • Жамият

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 39-СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

admin 9 апреля, 2026 0
baner1_new-min
  • Суд амалиётидан

СОХТА КАДАСТР ҚУРБОНИ

admin 9 апреля, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.