Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан кенг кўламли назорат ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган бошқа объектларда текширувлар ўтказилмоқда. Асосий эътибор аҳолига сифати паст, санитария талабларига жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини олдини олишга қаратилган. Айниқса, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг келиб чиқиши, сақлаш шароитлари ҳамда ветеринария ҳужжатларининг мавжудлиги қатъий назорат остига олинган. Шу билан бирга, тадбирлар давомида савдогарлар ва фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Уларда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, санитария-гигиена талабларини бажариш ва истеъмолчилар саломатлигини муҳофаза қилишнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинмоқда.
Бу каби профилактик чора-тадбирлар аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Намоз Халилов,
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖТСБ КТТГ ходими, сафдор.