Перейти к содержимому
22 мая, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА
  • Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

admin 22 мая, 2026 1 minute read
photo_2025-07-12_11-29-23 (3)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарори асосида мамлакатимизда жамоат транспортини модернизация қилиш, аҳолига қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар доирасида Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳузурида “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси ташкил этилди.

Муассаса фаолияти икки асосий йўналишда йўлга қўйилган. Биринчи йўналиш — автоматлаштирилган диспетчерлик мониторинги ва таҳлил хизмати бўлиб, у автобуслар ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш, йўналишлардаги бажарилаётган ишлар ҳажмини баҳолаш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширади. Иккинчи йўналиш эса транспорт хизматлари сифатини назорат қилиш бўлими ҳисобланади. Назоратчилар йўлкира тўловлари ҳамда ташиш хизмати сифати устидан текширув ишларини олиб боради.
2024 йил 25 мартда қабул қилинган ПҚ-139-сонли қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти шаҳарларида “брутто-шартнома” асосида 21 та йўналишга жами 120 та автобус олиб келиниши белгиланган. Шундан Олмалиқ шаҳри учун 7 та йўналишга 90 та замонавий автобус ажратилиши режалаштирилган.
Айни вақтда Олмалиқ шаҳрида “Olmaliq Trans Serves” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган замонавий, экологик тоза ва юқори сиғимли “YUTONG” русумли 43 та автобус 3 та йўналишда аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, 2026 йил якунига қадар қолган автобуслар ҳам олиб келиниб, яна 4 та йўналиш ишга туширилади.
Келтирилган рақамлар жамоат транспортига бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Жумладан:
— 2025 йил давомида 1 524 448 нафар йўловчига хизмат кўрсатилган;
— 2026 йил I чорагида эса 1 043 906 нафар йўловчи ташилган;
— 2025 йилда автобуслар 1 272 019 километр масофа босиб ўтган;
— 2026 йил I чорагида бу кўрсаткич 684 906 километрни ташкил этган.
Шунингдек, 2025 йил IV чорагида 43 та автобус бир кунда ўртача 10 655 нафар аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, 2026 йил I чорагида кунлик йўловчилар сони 12 500 нафарга етган.
Янги автобус йўналишлари шаҳардаги заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли гавжум ҳудудлар ҳамда ижтимоий объектларни ўзаро боғламоқда. Бу эса аҳоли учун қулай транспорт тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Транспорт тизимида тартиб-интизомни таъминлаш мақсадида назорат ишлари ҳам кучайтирилган. Жорий 2026 йилда йўлкира ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси асосида 40 та маъмурий чора кўрилган. Шунингдек, йўловчиларни чиптасиз ташиган ҳайдовчиларга нисбатан 145-модданинг 5-банди бўйича 3 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мутахассислар фикрича, шаҳарда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланаётган “DAMAS” русумли автомашиналар автобус йўналишлари тушумига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса автобусларнинг бекатларга эркин кириб-чиқишига ҳам тўсқинлик қилиб, аҳоли эътирозларига сабаб бўлаяпти.
“Брутто-шартнома” тизимининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
— ҳар бир автобус белгиланган бекатларда тўхтайди;
— қатновлар мунтазам ва доимий назорат остида бўлади;
— электрон тўлов тизимлари жорий қилинган;
— диспетчерлик тизими орқали ҳаракат кузатилади;
— транспорт кутиш вақти қисқаради.
Мутасаддилар таъкидлашича, янги тизим шаҳарда тирбандликларни камайтириш, ҳаво ифлосланишини қисқартириш ва аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.
Президент қарорига мувофиқ, вақтга боғланган кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тариф режалари ҳам жорий этилмоқда. Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 14 апрелдаги 168-сонли қарорига асосан, брутто-йўналишларда йўлкира нархи нақд пулда 2500 сўм, электрон тўловда эса 1700 сўм этиб белгиланган.
Бугунги кунда “ATTO” тизими орқали 4 турдаги транспорт карталари аҳолига таклиф этилмоқда:
— Ягона транспорт картаси;
— Ижтимоий транспорт картаси;
— Талабанинг транспорт картаси;
— Ўқувчининг транспорт картаси.
Мазкур карталар учун кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тарифлар амал қилмоқда. Хусусан, ягона транспорт картаси учун ойлик тариф 150 000 сўм, йиллик тариф эса 1 826 000 сўмни ташкил этади. Ижтимоий, талаба ва ўқувчи карталари учун эса имтиёзли тарифлар жорий қилинган бўлиб, ойлик тўлов 75 000 сўм, йиллик тариф 913 000 сўм этиб белгиланган.
Мутахассислар фикрича, жамоат транспорти тизимида амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар аҳолига қулайлик яратиш, транспорт хизматлари сифатини ошириш ва шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ОКМК АЖ нинг ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШДИ
Следующий: 5-МАКТАБ ЖАМОАСИ ЯНА ҒОЛИБ!

Связанные истории

photo_2026-05-15_17-28-27 (2)
1 minute read
  • Жамият

ОКМК АЖ нинг ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШДИ

admin 22 мая, 2026 0
1920x1080
1 minute read
  • Жамият

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ НИМА?

admin 22 мая, 2026 0
photo_2025-04-05_05-51-06
1 minute read
  • Жамият

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

admin 22 мая, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

5-МАКТАБ ЖАМОАСИ ЯНА ҒОЛИБ! photo_2026-05-20_09-10-24 1
  • Таълим

5-МАКТАБ ЖАМОАСИ ЯНА ҒОЛИБ!

22 мая, 2026 0
ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА photo_2025-07-12_11-29-23 (3) 2
  • Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

22 мая, 2026 0
ОКМК АЖ нинг ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШДИ photo_2026-05-15_17-28-27 (2) 3
  • Жамият

ОКМК АЖ нинг ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШДИ

22 мая, 2026 0
БАЙРАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ! DSC00551 4
  • Янгиликлар

БАЙРАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ!

22 мая, 2026 0
1 ИЮНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ЯНГИ ТАРИФЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ photo_2026-05-15_13-07-17 5
  • Биласизми?

1 ИЮНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ЯНГИ ТАРИФЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

22 мая, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-05-20_09-10-24
1 minute read
  • Таълим

5-МАКТАБ ЖАМОАСИ ЯНА ҒОЛИБ!

admin 22 мая, 2026 0
photo_2025-07-12_11-29-23 (3)
1 minute read
  • Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

admin 22 мая, 2026 0
photo_2026-05-15_17-28-27 (2)
1 minute read
  • Жамият

ОКМК АЖ нинг ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШДИ

admin 22 мая, 2026 0
DSC00551
1 minute read
  • Янгиликлар

БАЙРАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ!

admin 22 мая, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.