Азиз ва меҳрибон онажонимиз —
Айсат ая Холдарова!
Сизнинг муборак 98 ёшингиз билан барчамиз — фарзандларингиз, невара-чевараларингиз номидан чин қалбимиздан табриклаймиз!
Сиз ҳаётнинг оғир синовларини сабр, матонат ва меҳр билан енгиб ўтган буюк аёлсиз. Оилам деб қилган меҳнатларингиз, берган тарбиянгиз бугун биз учун энг катта ибратдир.
Биз учун Сиз нафақат она, балки бутун авлодни бирлаштириб турган муқаддас устунсиз. 21 нафар невара ва 39 нафар чевараларингиз бағрида яшнаб турган чиноримизсиз!
Аллоҳ сизга яна узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, хотиржам ва бахтли кунлар насиб этсин. Доимо фарзандлар, невара ва чеваралар ардоғида юринг., дея фарзандларингиз.