Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхона вакиллари иштирокида “5000 қадам” шиори остида оммавий пиёда юриш тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда фуқароларни спортга жалб этиш мақсадида ўтказилди.
Эрталабки кўтаринки кайфият ва юқори руҳда бошланган тадбирда иштирокчилар соғлом ҳаёт инсон саломатлигининг муҳим омили эканини алоҳида таъкидладилар. Пиёда юриш давомида қатнашчилар бирдамлик ва жамоавий ҳамжиҳатлик намунасини намоён этиб, белгиланган масофани фаол тарзда босиб ўтишди.
Юриш жараёнида соғлом турмуш тарзи нафақат инсон саломатлигини мустаҳкамлаши, балки жамиятда ижобий муҳитни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Айниқса, бу каби спорт-соғломлаштириш тадбирлари аҳолининг барча қатламларини жисмоний фаолликка ундаш, ёшлар ўртасида спорт маданиятини кенг ёйишга хизмат қилмоқда.
Мутахассислар фикрича, мунтазам жисмоний ҳаракат инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, кайфиятни кўтариш ва иш унумдорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.


