Вилоят прокуратураси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори ижроси ўрганилди.
Ўрганишда асосий эътибор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳисобида бўш турган бино-иншоотлар, ер майдонларини аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва улар негизида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишга қаратилди.
Вилоят прокуратураси томонидан қарор талаблари асосида ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолияти жадаллаштирилиб, хатловга уларнинг жами 220 нафар аъзолари ва “маҳалла еттилиги” вакиллари жалб қилинди.
Хатловда, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган жами 1 102 та бўш турган нотурар бино-иншоотлар (1012 та 1 309 930,6 кв.метр) ва ер майдонлари (90 та 222,3 гектар) аниқланиб, манзилли рўйхати шакллантирилди.
Ўрганишда, ушбу объектлар мулкдорларида жами 478 та муаммо (205 тасида ижарачи, 174 тасида айланма маблағи йўқлиги, 32 тасида коммуникация, 18 тасида кадастр, 10 тасида қурилиш билан боғлиқ ва 39 тасида бошқа масалалар) мавжудлиги аниқланди.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу объектлар мулкдорларининг жами 125 та муаммоларини ҳал этилишида (26 нафарига 5,8 млрд. сўм кредит, 3 нафарига рухсатнома берилишида, 4,5 гектар ер майдонини аукционга чиқарилишида, 65 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида ва 31 нафарига бошқа масалаларда) амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Кўрилган чоралар натижада бўш турган жами 14 та объектларда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 91 та янги иш ўринлари яратилиши ҳамда фаолият кўрсатмаётган 37 та тадбиркорларнинг фаолиятини тикланиши таъминланди.
Мисол учун, Чирчиқ шаҳридаги “MCITY” МЧЖга тегишли бўш турган бино-иншоот электр тармоғига уланиши ва 2,7 млрд. сўм маблағ жалб қилиниши натижасида махсус техникалар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўрганиш якуни бўйича ваколатли идораларга 23 та тақдимнома киритилиб, 32 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик хусусида 99 нафар шахслар огоҳлантирилди.
Э.Исамов,
Бош прокуратура
бошқарма прокурори.
А.Гулмуротов
Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори.