Перейти к содержимому
4 июня, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДА ШАҲРИМИЗДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?
  • Жамият

ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДА ШАҲРИМИЗДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

admin 4 июня, 2026 1 minute read
photo_2026-03-26_12-59-31

Шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан 2025 йил ҳамда 2026 йилнинг I чораги давомида экологик назорат, атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли экологик маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Экологик экспертиза тўғрисида”, “Ўрмон тўғрисида” ҳамда бошқа қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида олиб борилди.
2025 йилда шаҳар ҳудудида режали текширувлар ўтказилмаган бўлса-да, вилоят бошқармаси томонидан ОКМК АЖда ўтказилган текширувларда иштирок этилди. Шунингдек, шаҳардаги 1, 3, 4, 5, 6 ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тошкент вилояти 2-сонли руҳий асаб касалликлари шифохонасида режали ўрганишлар ўтказилди.
2025 йил давомида текширув ва назорат рейдлари натижасида жами 386 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 249 миллион 586 минг 500 сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Жумладан:

  • атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналишида — 68 та ҳолат;
  • сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича — 8 та ҳолат;
  • ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича — 2 та ҳолат;
  • чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузилишлар бўйича — 297 та ҳолат;
  • ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича — 11 та ҳолат аниқланди.
    2026 йилнинг I чорагида эса 70 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, жами 95 миллион 378 минг сўм жарима жазоси қўлланилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори асосида корхоналар томонидан атроф-муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар, оқова сувлар ва чиқиндилар бўйича компенсация тўловлари ундирилиши назорат қилинди. 2025 йилда 653 та, 2026 йил I чорагида эса 511 та хўжалик субъектларидан ҳисоботлар қабул қилиниб, тегишли ишлар амалга оширилди.
    2025 йилда шаҳар корхона ва ташкилотлари томонидан атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган 115 та ташкилий-техник тадбир амалга оширилиб, бу ишлар учун 347 миллиард 657 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Натижада атмосферага ташланаётган зарарли чиқиндилар ҳажми 6486 тоннага камайди, 1 миллион 524 минг куб метр сув тежалди. Экологик тадбирлар доирасида шаҳар ҳудудида 1 миллион 984 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари, 24 мингдан зиёд бута ва 66 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилиб, 33 гектар майдонда майсазорлар барпо этилди. Шунингдек, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қўшимча равишда минглаб дарахт ва мавсумий гуллар экиш ишлари амалга оширилди.
    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам кенг кўламли ишлар бажарилди. 2025 йил баҳор мавсумида 178 минг 970 туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган бўлса, амалда 387 минг 200 туп кўчат экилиб, режа 216 фоизга бажарилди. Кузги мавсумда ҳам режадан ортиқ кўчат экишга эришилди. 2026 йилнинг I чораги ҳолатига кўра, баҳорги мавсум учун режалаштирилган 63 минг туп кўчат ўрнига 79 минг 730 туп дарахт кўчати экилиб, режа 126,6 фоизга бажарилди.
    Шунингдек, шаҳарда “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари ҳам юқори савияда ташкил этилди. Экология бўлими ходимлари ИИБ ва Санэпид бўлими билан ҳамкорлигида шаҳар ҳудудидаги автотранспорт воситаларини назоратдан ўтказди. Текширувлар жараёнида 2836 та транспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, 35 та ҳолатда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори меъёрдан ошгани аниқланди ва жойида бартараф этилди.
    Аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш мақсадида ҳам кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилди. Жумладан, шаҳар мактаблари ўртасида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Танловда ўқувчиларнинг экологик билимлари, ижодий чиқишлари ва лойиҳалари баҳоланди.
    Шунингдек, ҳисобот даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларида 2025 йилда 307 та, 2026 йил I чорагида эса 142 та тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ташкил этилди. Олиб борилаётган ишлар шаҳарда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Абдуарим Айматов,
шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАР: МУАММО, ЎРГАНИШ ВА КЎМАК
Следующий: ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР!

Связанные истории

Gemini_Generated_Image_ci0jq8ci0jq8ci0j
1 minute read
  • Жамият

Olmaliq shahrining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari

admin 4 июня, 2026 0
photo_2026-06-01_13-17-53
1 minute read
  • Жамият

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

admin 4 июня, 2026 0
photo_2026-05-26_13-19-53
1 minute read
  • Жамият

ҚАБРИСТОННИ ОБОД ЭТИШ — ЭЗГУ ҚАДРИЯТ ИФОДАСИ

admin 4 июня, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

ОРЗУЛАРИНГИЗ САРИ ДОИМ ОЛҒА ИНТИЛИНГ ChatGPT Image 3 июн. 2026 г., 11_30_37 1
  • Таълим

ОРЗУЛАРИНГИЗ САРИ ДОИМ ОЛҒА ИНТИЛИНГ

4 июня, 2026 0
Olmaliq shahrining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari Gemini_Generated_Image_ci0jq8ci0jq8ci0j 2
  • Жамият

Olmaliq shahrining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari

4 июня, 2026 0
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ photo_2026-06-01_13-17-53 3
  • Жамият

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

4 июня, 2026 0
ҚАБРИСТОННИ ОБОД ЭТИШ — ЭЗГУ ҚАДРИЯТ ИФОДАСИ photo_2026-05-26_13-19-53 4
  • Жамият

ҚАБРИСТОННИ ОБОД ЭТИШ — ЭЗГУ ҚАДРИЯТ ИФОДАСИ

4 июня, 2026 0
ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР! HD_tiniqlashtirilgan_rasm 5
  • Таълим

ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР!

4 июня, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

ChatGPT Image 3 июн. 2026 г., 11_30_37
1 minute read
  • Таълим

ОРЗУЛАРИНГИЗ САРИ ДОИМ ОЛҒА ИНТИЛИНГ

admin 4 июня, 2026 0
Gemini_Generated_Image_ci0jq8ci0jq8ci0j
1 minute read
  • Жамият

Olmaliq shahrining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari

admin 4 июня, 2026 0
photo_2026-06-01_13-17-53
1 minute read
  • Жамият

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

admin 4 июня, 2026 0
photo_2026-05-26_13-19-53
1 minute read
  • Жамият

ҚАБРИСТОННИ ОБОД ЭТИШ — ЭЗГУ ҚАДРИЯТ ИФОДАСИ

admin 4 июня, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.