Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари, тегишли ташкилот раҳбарлари, сиёсий партия раислари, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати иштирок этишди.
Сессия давомида шаҳар ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид қуйидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди:
- 2026 йил 1-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида.
- Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-чорак даромад ва харажатлар ижроси, харажатларга киритилган ўзгартиришлар ҳамда йил бошига шаклланган қўшимча манбалар ижроси тўғрисида.
- “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан фойдаланиш тўғрисида.
- Олмалиқ шаҳар “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил жамоат парки” барпо этиш тоъғрисида.
- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига 11-сайлов округидан сайланган депутат Хамдамов Қобил Муратқуловичнинг депутатлик мақомини тугатиш тўғрисида.
Кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, шаҳар ривожи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи тегишли қарорлар бир овоздан тасдиқланди.
Сессия жараёни жамоатчилик учун тўлиқ очиқ тарзда, шаҳар Кенгашининг расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатилди.