Перейти к содержимому
18 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
  • Суд амалиётидан

АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

admin 3 июля, 2026 1 minute read
alimenti_1536x1024

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув оила муносбатларда марказий ўрин эгалайдиган алимент низоларини ҳал қилишнинг бир усули ҳисобланади. Мазкур институт Оила кодексининг 17-боби (130-134-модда) ўз ичига олади. Келишувнинг аҳамияти алимент бўйича низоларни муқобил ечими, тарафларнинг ўзаро муросага келтириш ҳамда суднинг юкламасини камайтириш ҳамда болалар манфаатини ҳар қандай ҳолатда ҳимоя қилиш ва низони қисқа муддатда ҳал қилиш имкониятини беради.

Алимент тўлаш бўйича келишув бўлиши учун қуйидаги шартлар бўлиши керак:
Келишув тузиш
субъектлари:
Алимент тўловчи шахс;
Алимент олувчи шахс бўлади.
Шунингдек алимент олувчи шахс муомалага лаёқатсиз бўладиган бўлса, у ҳолда қонуний вакили бўлиши мумкин.
Келишув бўйича шартномага қўйилган талаблар:
Тарафлар ўртасида ёзма ва нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.
Келишув ижрo варақаси кучига эга.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувининг xусусиятлари қуйидагилар: алимент тўлаш шартнoмасининг субъектлари; нoтариал тасдиқлаш; алимент тўлашнинг мустақил тартиби ва усули; ҳукумат мажбурлашисиз ижрo этиш.
Алимент тўлаш тўғрисидаги фуқарoлик-ҳуқуқий шартнoмаси:
биринчидан бепул тузилади, бир тараф иккинчи тарафга бирoр нарса тақдим этиш мажбуриятини oлади;
иккинчидан, бир тoмoнлама (бир тoмoнлама мажбурий), бир тараф мажбурий (алимент тўлаш), бoшқа тараф эса (алимент тўлаш) талаб қилиш ҳуқуқига эга;
учинчидан, кoнсенсуал, қoнунда белгиланган шаклда битим тузилган пайтдан бoшлаб (шу пайтдан бoшлаб ҳуқуқ ва мажбуриятлар пайдo бўлади) битим тузилган ҳисoбланади.
Келишувда алимент миқдори бўйича талаблар:
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари ва тартиби:
Алиментлар: алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда; вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада; мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади. Агар алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда индексация қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса, индексация ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ амалга оширилади
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тартиби:
Энг муҳим шарт: агар дастлабки келишув нотариусда тасдиқланган бўлса (қонун бўйича шундай бўлиши шарт), уни ўзгартириш ва бекор қилиш ҳам албатта нотариус орқали амалга оширилади. Сўз билан ёки оддий хат билан келишиб олиш юридик кучга эга эмас.
Бир томонлама келишув ўзгартириш ва бекор қилишни рад этишнинг тақиқланиши
Тўловчи «пулим камайиб қолди, энди тўламайман» ёки олувчи «энди камлик қиляпти, кўпроқ берасан» деб бир томонлама қарор чиқара олмайди.
Мисол: Ота ишидан айрилганини рўкач қилиб, ўзбошимчалик билан тўловни тўхтатиб қўя олмайди. Токи янги келишув ёки суд қарори бўлмас экан, эски келишув бўйича қарздорлик ҳисобланаверади.
Суд орқали ўзгартириш
(Низоли ҳолат)
Агар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволи жиддий ўзгарса-ю, лекин иккинчи томон келишувни ўзгартиришга рози бўлмаса, иш судда ҳал қилинади.
Суд қуйидаги ҳолатларни инобатга олади:
· Тўловчининг ногирон бўлиб қолиши ёки оғир касалликка чалиниши.
· Тўловчининг бошқа фарзандли бўлиши (боқимандалар кўпайиши).
· Олувчи томоннинг моддий аҳволи кескин яхшиланиши (масалан, катта мерос тегиши).
· Мисол (Даъво билан мурожаат): Келишув бўйича ота даромадининг 50 фоизини алимент сифатида бериши керак эди. Кейинчалик у янги оила қурди ва яна икки фарзандли бўлди.
Энди унга аввалги суммани тўлаш оғирлик қилади. У онадан суммани камайтиришни сўрайди, она рад этади. Шунда ота судга даъво киритади ва суд унинг янги оилавий аҳволини инобатга олиб, тўлов миқдорини камайтириши мумкин. 
Таклиф: Алимент тўлаш бўйича келишув субъектлари бўлиб, 14 ёшга тўлган вояга етмаган шахс (алимент оладиган шахс) бўлиши мумкинми ёки йўқлиги аниқлик киритиш керак.
Шунингдек, алимент тўловчи шахс ҳам муомалага лаёқатсиз шахс бўлиши ёки унинг қонуний вакили унинг номидан келишув тузиши мумкинлиги очиқ қолган.

Фозилжон Субҳонов,
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьяси.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий АҲОЛИ СОНИ ВА ТАРКИБИ
Следующий: Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди

Связанные истории

AA1PqgaI
1 minute read
  • Суд амалиётидан

МИНГЛАБ МУРОЖААТЛАР, ЮЗЛАБ МОНИТОРИНГЛАР ВА НАТИЖА

admin 7 августа, 2026 0
4481c4a5-2b85-4673-9216-dd7f43755a15 копия копия
1 minute read
  • Суд амалиётидан

ҚУРИБ ҚОЛГАН ДАРАХТЛАР БЎЙИЧА СУД ҚАНДАЙ ҚАРОР ЧИҚАРДИ?

admin 17 июля, 2026 0
1775027695589358482_техпаспорт
1 minute read
  • Суд амалиётидан

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди

admin 3 июля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? 2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9 1
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

13 августа, 2026 0
Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади? photo_2026-08-12_12-28-42 2
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

13 августа, 2026 0
МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ photo_2026-08-11_10-39-59 3
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

13 августа, 2026 0
Ҳаётга умид 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия 4
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

13 августа, 2026 0
ШУКУҲ 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия копия 5
  • Шеърий саҳифа

ШУКУҲ

13 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9
1 minute read
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-12_12-28-42
1 minute read
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-11_10-39-59
1 minute read
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 0
858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

admin 13 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.