Перейти к содержимому
13 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 1 minute read
photo_2026-08-11_10-39-59

Мустақиллик — инсонга ўз тақдирини ўзи белгилаш, орзу-мақсадларини эркин амалга ошириш, меҳнати ва интилиши билан ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш имконини берган буюк неъматдир. Унинг қадрини, айниқса, бугунги кунда ўз қобилиятини намоён этиб, оиласи фаровонлиги учун меҳнат қилаётган, фарзандларининг келажаги йўлида ҳаракат қилаётган аёллар ҳаёти мисолида янада яққол кўриш мумкин. Аёлга берилган имконият — бир оиланинг эмас, бутун жамиятнинг келажагига қаратилган эътибордир.

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўзини ўзи банд қилиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ва оилавий даромадини ошириши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу эътиборнинг ҳаётий самарасини маҳаллаларда, оилаларда, оддий инсонлар тақдирида кўриш мумкин.

Масалан, “Юлдуз” МФЙда яшовчи Шоира Эргашеванинг икки нафар қизининг тўлов-контракт маблағлари давлат томонидан тўлаб берилгани оила учун катта мадад бўлди. Бу кўмак нафақат оиланинг моддий юкини енгиллатди, балки икки нафар қизга таълим олиш, ўз орзулари сари интилиш ва келажакда муносиб ўрин эгаллаш имконини янада мустаҳкамлади.

“Сўфи Оллоёр” маҳалласида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси Хамида Хайдарова ҳам Мустақиллик берган неъматдан унумли фойдаланмоқда.

Хамида Хайдарова 1982 йилда Пискент туманида туғилагн. Оилада 5 нафар қиз. Отаси марҳум Абдулҳай Рўзметов, Онаси Дилором Рўзметовалар ҳамиша қизлари учун ҳалоллик ва садоқатда ибрат бўлиб келишган.

— Хамида опа, йиллар давомида ният қилиб юрган ишингизни амалга оширишга нима туртки бўлди?

— Инсон баъзан бир нарсани узоқ вақт ният қилади. Лекин ниятни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш керак. Мен ҳам бир неча йилдан буён қўшимча даромадим бўлишини, ўзимнинг кичик ишимни бошлашни хоҳлардим. Оилам бор, уч нафар фарзандим бор. Уларнинг келажагини ўйлайман. Шунинг учун оиламга янада кўпроқ ёрдамим тегса, деган ниятим бўлган. Ниҳоят, “энди ҳаракат қилиш керак”, деган қарорга келдим. Қизим Азиза Пардабоева билан маслаҳатлашдик ва биргаликда иш бошладик.

— Сиз 18 йилдан буён ҳамшира бўлиб ишлайсиз. Тадбиркорлик билан тиббиёт соҳасидаги меҳнатни қандай уйғунлаштираяпсиз?

— Осон эмас, албатта. Мен 18 йилдан буён ҳамшира бўлиб ишлайман. Ҳамшираликнинг ўзи катта масъулият. Беморлар билан ишлайсиз, уларнинг ҳолатидан хабар оласиз, шифокор кўрсатмаларини бажарасиз. Оила ҳам бор. Уй-рўзғор, фарзандлар ҳам бор. Энди тадбиркорлик ҳам қўшилди. Шунинг учун вақтни тўғри тақсимлашга ҳаракат қиламан. Инсон ўз севган касбида ишласа, яйрайди. Чарчоқни ҳис қилмайди. Албатта, ҳар қандай янги ишнинг бошида қийинчилик бўлади. Ҳаммасини бирданига ўрганиб кетиш қийин. Маҳсулот олиш, таомларни тайёрлаш, буюртмаларни қабул қилиш, мижозлар билан ишлаш — ҳар бирининг ўз масъулияти бор. Лекин инсон ҳаракат қилса, аста-секин ўрганиб кетар экан. Ҳозир биз учун энг муҳими — мижозлар розилиги. Буюртма берган одам тайёрлаган таомимиздан мамнун бўлса, яна мурожаат қилса, биз бундан хурсанд бўламиз.

— Ошхонангизда қандай таомлар тайёрланади?

— Бизда ҳозирча сомса, пицца, хот-доглар тайёрлаймиз. Шунингдек, тўй ва йиғинлар учун тоғоралар, турли салатлар ҳам тайёрлаб берамиз. Буюртмага қараб ишлаймиз. Тўй ёки йиғин эгалари бизга ишонч билдириб буюртма беришса, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Таомнинг мазаси билан бирга, унинг кўриниши, тайёр бўлиш вақти ва тозалигига ҳам эътибор бериш керак.

— 18 йиллик ҳамширалик фаолиятингиз сизга қандай ҳаётий сабоқ берди?

— Энг аввало, сабрни ўргатди. Инсон билан ишлашни ўргатди. Баъзида одамга бир оғиз яхши сўз ҳам катта далда бўлади. Беморнинг ҳолатини тушуниш, унга эътиборли бўлиш керак. Менимча, бу тажриба тадбиркорликда ҳам керак. Чунки мижоз билан ҳам яхши муомала қилиш, унинг истагини тушуниш муҳим.

— Сизнинг оилангизда беш нафар қиз фарзанд бўлган экан. Бу муҳитда қандай тарбия олдингиз?

— Биз беш қиз эдик. Мен учинчи қизман. Оилада ўғил фарзанд бўлмаган. Шунинг учун ҳаммамиз бир-биримизга суянардик. Ота-онамизнинг юзини ёруғ қилишга ҳаракат қилардик. Уларнинг меҳнатини оқлаш, яхши фарзанд бўлиш — биз учун муҳим эди. Ҳозир ҳам ўша тарбиянинг таъсирини сезаман.

— Бугун ўзингиз уч нафар фарзанднинг онаси сифатида уларга қандай тарбия беришга ҳаракат қиласиз?

— Фарзандларимга энг аввало меҳнат қилишни ўргатишга ҳаракат қиламан. Инсон ўз меҳнати билан бирор нарсага эришса, унинг қадрини билади. Фарзандларим яхши ўқишини, касб эгаллашини, ҳаётда ўз ўрнини топишини хоҳлайман. Менинг бугунги тадбиркорлигимни ҳам улар кўриб, “онам ҳаракат қилди, биз ҳам ҳаракат қилишимиз керак”, деган хулоса чиқаришса, шунинг ўзи мен учун катта натижа.

— Бугун хотин-қизларга тадбиркорлик қилиши учун турли имкониятлар яратилмоқда. Бу эътиборни қандай баҳолайсиз?

— Жуда яхши, деб ўйлайман. Аёлга имконият берилса, у оиласига наф келтиради. Тадбиркорлик қилса, қўшимча даромад пайдо бўлади. Фарзандларига шароит яратади. Ўзининг ҳам ишончи ортади. Энг муҳими, аёл ўз кучини синаб кўради. Менимча, имкониятдан фойдаланиш керак.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий Ҳаётга умид
Следующий: Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

Связанные истории

photo_2026-07-21_17-20-44
1 minute read
  • Суҳбат

ОЛМАЛИҚЛИК ЁШ ОЛИМНИНГ ХИТОЙ ТААССУРОТЛАРИ

admin 24 июля, 2026 0
photo_2026-04-08_13-43-19
1 minute read
  • Суҳбат

ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ: ТАЪЛИМ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛЛАРИ

admin 8 мая, 2026 0
photo_2026-04-10_15-56-39
1 minute read
  • Суҳбат

ТАЪЛИМНИ КИТОБДАН ОЛСА БЎЛАДИ, ЛЕКИНТАЖРИБАНИ УСТОЗ БЕРАДИ

admin 17 апреля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? 2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9 1
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

13 августа, 2026 0
Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади? photo_2026-08-12_12-28-42 2
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

13 августа, 2026 0
МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ photo_2026-08-11_10-39-59 3
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

13 августа, 2026 0
Ҳаётга умид 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия 4
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

13 августа, 2026 0
ШУКУҲ 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия копия 5
  • Шеърий саҳифа

ШУКУҲ

13 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9
1 minute read
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-12_12-28-42
1 minute read
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-11_10-39-59
1 minute read
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 0
858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

admin 13 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.