Woman drowns in the sea
«К ема ҳалокат ёқасида қолди. Эр-хотин амаллаб қутқарув қайиқчасига етиб олишди. Надоматлар бўлсинки, қайиққа бир киши керак.
Қайиққа эр чиқиб, аёлини денгиз ўртасида қолдирди. Уммонга ғарқ бўлишидан аввал аёл эрига кўзида ёш билан баланд овозда қичқирди», — деганича адабиёт ўқитувчиси нутқида тўхтади.
Бироз сукут сақлаб, «Нима деб ўйлайсизлар, аёл эрига нима деб бақирди?» деб сўради.
Талабаларнинг кўпчилиги «Сизни ёмон кўраман!», «Кўр бўлган эканман!», «Шуми сиздаги эркаклик?» ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди.
Бутун аудитория жавоблар билан мусобақалашар, охирги партада бир йигит бошини қуйи солиб ўтирарди.
- Нима деб ўйлайсан, у нима деб жавоб берган? -, сўради муаллима унга яқин келиб.
- Менимча у «Фарзандимизга ғамхўрлик қилинг!» деган бўлса керак.
- Сен бу қиссани биласанми? -, сўради муаллима таажжубланиб.
- Йўқ. Мени онам ўлимидан олдин отамга шундай деган эдилар.
Аудиторияда жимлик. Ўқитувчи индамай ортига ўгирилди. Кўз ёшини аранг ушлади. - Тўғри!
Эркак қирғоққача амаллаб етиб олди. Уни тез орада қутқаришди.
У бир ўзи ёлғиз қизини вояга етказди. Умри давомида унга ғамхўрлик қилди.
Йиллар ўтиб ота вафот этди. Қизи унинг хонасидаги нарсаларни йиға туриб, отасининг кундалигини топиб олди. Унда қуйидаги битиклар ёзилган эди:
«Унда ўлим қайд қилинган диагноз бор эди. Умри якунланар экан, биз денгизга саёҳат қилиш учун бордик.
Ё Аллоҳ! Унинг ўрнида ғарқ бўлишни нақадар истар эдим. Аммо жажжи қизалоғимиз учун ундай қила олмадим. Мен фақатгина уни денгиз ўртасида қолдира олдим холос…»
Аудитория сукунатда.
Талабаларнинг кўзидан бу ҳикоя уларнинг қалб торини чертгани шундоқ билинар эди.
Улар бугун биринчи маротаба илк манзара алдамчи таассурот қолдириши мумкунлигини англашган эди.
Биз ҳам инсонларнинг ҳатти-ҳаракатлари, ташқи-кўринишларига қараб баҳо бераётиб, аслида жуда кўплаб сир-синоатлардан бехабар эканлигимизни унутиб қўямиз.
Доим яхши гумонда бўлайлик, азизлар!
Абу Ҳумайро
таржимаси.