Перейти к содержимому
31 июля, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
  • Ижтимоий эълон

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

admin 31 июля, 2026 1 minute read
700dfdd8-d753-4bbe-b538-e3f2ffb2176d

Халқимизда «Қиш ғамини ёзда е» деган нақл бор. Дарҳақиқат, шаҳримизда барча ташкилотлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборишган. Жумладан, «Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз, барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида жами 38 142 нафар табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, шундан 37 707 нафари аҳоли, 435 нафари улгуржи истеъмолчилар ҳисобланади. Истеъмолчиларга табиий газ «Олмалиқ-1» ва «Олмалиқ-2» газ тақсимлаш станциялари орқали етказиб берилмоқда.

Шаҳарда жами 118 та газ тақсимлаш нуқтаси фаолият юритади. Шундан 18 таси юқори босимли, 100 таси ўрта босимли газ тақсимлаш нуқталаридир. Жорий йилнинг бугунги кунига қадар ушбу нуқталарнинг барчасида техник кўрик ва таъмирлаш ишлари ўтказилиб, эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди. Бу эса истеъмолчиларга белгиланган босимда табиий газни барқарор етказиб бериш имконини яратмоқда.

Шунингдек, “Бўстон” маҳалласи ҳудудидаги “Файз”, “Ўрикзор”, “Тараққиёт” ва “Ғалаба” кўчаларида жойлашган 6200 метр ўрта босимли ер усти газ қувурлари икки марта бўялди. “Чамбил” маҳалласидаги “Чамбил”, “Янгиобод” ва “Гулбоғ” кўчаларидаги 3750 метр газ қувурлари ҳам икки марта сариқ рангга бўялди. “Дўстлик” ва “У.Носир” маҳаллалари ҳудудларидаги ер усти газ қувурлари ҳам тартибга келтирилиб, коррозиядан ҳимоя қилиш мақсадида қайта бўялди.

Газ таъминоти бўлими тасарруфидаги 187 та газ қудуғининг 70 тасида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бўйича текширув ўтказилиб, улар ҳам эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди.

Бу каби ишлардан кўзланган асосий мақсад — қишнинг совуқ кунларида табиий газга бўлган талаб кескин ошадиган даврда аҳоли ва бошқа истеъмолчиларни узлуксиз ҳамда барқарор табиий газ билан таъминлашдир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла газчилари томонидан аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Фуқароларга хонадонларни очиқ оловли газ ускуналари ёрдамида иситмаслик, энергия тежамкор бўлмаган, сертификатланмаган ҳамда хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланмаган газ ёндиргичларидан фойдаланмаслик бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

«Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими хонадонларга газ жиҳозлари ўрнатишда уларнинг энергия тежамкор, сертификатланган ва хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган бўлишига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этади. Зеро, бундай жиҳозлардан фойдаланиш, энг аввало, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.

А.Ж. Абдуғаппоров,
«Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ КИТОБ ЎҚИЯПТИ(МИ)?
Следующий: АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ?

Связанные истории

photo_2022-12-23_12-16-42
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДАГИ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

admin 18 июня, 2026 0
photo_2020-12-03_12-06-06
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

«ОЛМАЛИҚ ДЕҲҚОН БОЗОРИ” МЧЖ ТАЪСИСЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

admin 17 апреля, 2026 0
photo_2023-08-18_11-27-51
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin 12 марта, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

МИЛЛАТЛАР ДЎСТЛИГИ ЯНА БИР БОР НАМОЁН БЎЛДИ photo_2026-07-28_21-00-04 1
  • Жамият

МИЛЛАТЛАР ДЎСТЛИГИ ЯНА БИР БОР НАМОЁН БЎЛДИ

31 июля, 2026 0
ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ 47-СЕССИЯКУН ТАРТИБИДА photo_2026-07-24_19-52-06 2
  • Жамият

ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ 47-СЕССИЯКУН ТАРТИБИДА

31 июля, 2026 0
АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ? d40ddb04-1378-460c-abea-791c8ce06dc6 3
  • Жамият

АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ?

31 июля, 2026 0
ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ 700dfdd8-d753-4bbe-b538-e3f2ffb2176d 4
  • Ижтимоий эълон

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

31 июля, 2026 0
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ КИТОБ ЎҚИЯПТИ(МИ)? photo_2026-05-22_18-22-36 5
  • Таълим

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ КИТОБ ЎҚИЯПТИ(МИ)?

30 июля, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-07-28_21-00-04
1 minute read
  • Жамият

МИЛЛАТЛАР ДЎСТЛИГИ ЯНА БИР БОР НАМОЁН БЎЛДИ

admin 31 июля, 2026 0
photo_2026-07-24_19-52-06
1 minute read
  • Жамият

ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ 47-СЕССИЯКУН ТАРТИБИДА

admin 31 июля, 2026 0
d40ddb04-1378-460c-abea-791c8ce06dc6
1 minute read
  • Жамият

АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ?

admin 31 июля, 2026 0
700dfdd8-d753-4bbe-b538-e3f2ffb2176d
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

admin 31 июля, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.