Перейти к содержимому
19 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ?
  • Жамият

АРХИВ ХИЗМАТЛАРИДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИМИ?

admin 31 июля, 2026 1 minute read
d40ddb04-1378-460c-abea-791c8ce06dc6

Архив – бу шунчаки эски ҳужжатлар сақланадиган жой эмас. У халқимиз тарихи, давлатчилигимиз тараққиёти ва фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга хизмат қилувчи муассасадир. Фуқароларнинг меҳнат стажи, таълим олганлиги, мулк ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ва бошқа кўплаб масалалар айнан архив ҳужжатлари орқали тасдиқланади. Шу боис архив хизматларида шаффофлик, қонунийлик ва адолатни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
         Архив соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–228-сон «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ташкил этади. Мазкур Фармон архив соҳасини рақамлаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва инсон омилини камайтириш бўйича янги босқични бошлаб берди.
        ПФ–228-сон Фармонга мувофиқ, 2030 йилга қадар Миллий архив фонди ҳужжатларининг катта қисмини рақамлаштириш, архив хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, хизмат кўрсатиш муддатларини камида уч баробар қисқартириш ҳамда 2026 йилдан Ягона миллий архив ахборот тизимини жорий этиш белгиланган. Шунингдек, алоҳида қимматли архив ҳужжатларини ҳисобга олишда RFID технологиясини қўллаш, сунъий интеллект элементларидан фойдаланиш ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш вазифалари белгиланган.
            Рақамлаштириш архив хизматларида шаффофликни таъминлашнинг энг самарали воситаларидан биридир. Электрон тизимлар орқали фуқаролар ўз мурожаатларининг ҳолатини кузатиш имкониятига эга бўлади. Бу эса ортиқча қоғозбозликни камайтиради, вақтни тежайди ва инсон омили билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олади.

       Шаффофликнинг яна бир муҳим жиҳати – архив хизматларининг барча учун тенг ва очиқ бўлишидир. Фуқароларга хизмат кўрсатишда қонун талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатларнинг белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, хизматлар учун белгиланган тўловлар ҳақида очиқ маълумот берилиши давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
       Архив соҳасида ҳалоллик аввало ходимларнинг юксак масъулияти ва касбий этикасида намоён бўлади. Ҳар бир архив ходими ўз вазифасини холислик, қонунийлик ва виждонан бажариши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиши лозим. Бу нафақат давлат хизмати обрўсини оширади, балки коррупциянинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

        Бугун архив муассасаларида аҳоли учун янада қулай шароитлар яратилмоқда. Электрон мурожаатлар, рақамли маълумотлар базалари, онлайн хизматлар ва замонавий ахборот технологиялари архив хизматларининг сифати ва тезкорлигини оширмоқда. Бу эса давлат хизматларини аҳолига янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

        Айниқса, вилоят архивлари томонидан архив ҳужжатларини рақамлаштириш, уларни сақлаш шароитларини яхшилаш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва архив соҳасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқдир. Бу каби ташаббуслар архив соҳасининг нуфузини ошириш билан бирга, жамиятда қонунийлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

У.М. Жуманова,

шаҳар давлат архив директори.                      

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК — БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
Следующий: ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ 47-СЕССИЯКУН ТАРТИБИДА

Связанные истории

photo_2026-08-13_14-35-37
1 minute read
  • Жамият

«КИТОБХОН ХОДИМ» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

admin 13 августа, 2026 0
56e1178b-ca7e-4aa7-b571-579b2f7dc5fe
1 minute read
  • Жамият

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН MY.GOV.UZ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ 5 ТА МУҲИМ АФЗАЛЛИГИ

admin 13 августа, 2026 0
d4bc718a-cd2c-41ab-b61c-27fb572a84ff
1 minute read
  • Жамият

КОРРУПЦИЯСИЗ САНОАТ

admin 13 августа, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? 2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9 1
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

13 августа, 2026 0
Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади? photo_2026-08-12_12-28-42 2
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

13 августа, 2026 0
МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ photo_2026-08-11_10-39-59 3
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

13 августа, 2026 0
Ҳаётга умид 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия 4
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

13 августа, 2026 0
ШУКУҲ 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия копия 5
  • Шеърий саҳифа

ШУКУҲ

13 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9
1 minute read
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-12_12-28-42
1 minute read
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-11_10-39-59
1 minute read
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 0
858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

admin 13 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.