«Сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодларни
рўйхатга олиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201 ва 40-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон “Экологик” партияси Олмалиқ шаҳар Кенгашларининг берган аризаларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 8 июлдаги «Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида»ги 1468-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024- йил 5-июндаги 1335-сон қарори билан тасдиқланган “Туман, шаҳар сайлов комиссияси тўғрисида”ги низомга мувофиқ, Олмалиқ шаҳар сайлов комиссияси.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Сиёсий партияларнинг депутатликка номзодларни рўйхатга олишни сўраб берган аризалари маълумот учун қабул қилинсин.
- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 11-Мустақиллик сайлов округи депутатлигига номзодлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
- Олмалиқ шаҳар сайлов комиссияси котиби М.Досовага депутатликка номзодларнинг гувоҳномаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва топширилишини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Р.Салоҳиддинов зиммасига юклансин.
Округ сайловчиларидан ушбу сайловда фаол иштирок этишларини сўраймиз.
Олмалиқ шаҳар сайлов комиссиясининг
2026 йил 1 августдаги
31-сон қарорига
илова
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйҳати:
| Фамилияси, исми, отасининг исми | Туғилган йили | Партияга мансублиги | Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими | Яшаш жойи | Номзодни кўрсатган органнинг номи |
| 11- “Мустақиллик” округи | |||||
| ДЖАНИКУЛОВ САДИР НАДИРОВИЧ | 20.07.1953 | Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси | Олмалиқ шаҳар “Олмалиқовул” Маҳалла фуқаролар йиғинида Кексалар ва фахрийлар бўйича раис ўринбосари, ўринбосар | Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар “Олмалиқовул” МФЙ “Садоқат” кўчаси. 72-уй | Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар бўлими Кенгаши |
| МЕЛИЕВ БАРХАЁТ БАХТИЁРЖОНОВИЧ | 09.03.1987 | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси | Олмалиқ шаҳар ҳокимяти, Олмалиқ шаҳар ҳокими | Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани “Хушнуд”МФЙ “Ривожланиш” кўчаси 256/267 уй | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Олмалиқ шаҳар бўлими Кенгаши |
| МИРЗАКАРИМОВА САҲИБА ТЎЛАГАНОВНА | 05.10.1969 | Ўзбекистон Халқ демократик партияси | “Олмалиқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи, директор | Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар “Бўстон” МФЙ Бўстон кўчаси 13 кв-л 3 мк-н 1 | Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олмалиқ шаҳар бўлими Кенгаши |
| ШАНАЕВ МУЗАФФАР АБДИВАКИЛОВИЧ | 16.01.1986 | Ўзбекистон Экологик партияси | ОКМК АЖ, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида касб таълим устаси | Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар Абу Али Ибн Сино МФЙ Улуғбек кўчаси 53-уй, 29-хонадон | Ўзбекистон Экологик партияси Олмалиқ шаҳар бўлими Кенгаши |
| УМИРЗАКОВА ШОҲИСТА КЎЧҚАРОВНА | 21.04.1964 | Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси | Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ўринбосари | Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар Ғофур Ғулом МФЙ Амир Темур кўчаси 3-уй, 72-хонадон | Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Олмалиқ шаҳар бўлими Кенгаши |