Шаҳримизда Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган «Мустақиллик тўйи» фестивали «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» бош ғояси асосида кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Жумладан, 16-умумтаълим мактабида «Олмалиқсой», «Саховат» ва М. Беҳбудий маҳаллалари аҳолиси учун ташкил этилган байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграши билан бошланиб, таниқли зиёлилар, нуронийлар ва ижодкорларнинг самимий қутловларига уланди.
Фестиваль давомида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилиб, шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари ҳамда мусиқа мактаби ўқувчиларининг куй-қўшиқлари ва жозибали миллий рақслари барчага байрамона кайфият улашди.
Жараёнда маҳалла ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фаоллар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.