Image default
Спорт

ЎЗБЕК ВУНДЕРКИНДЛАРИ ЖАҲОННИ ЛОЛ ҚОЛДИРИШДИ

Шахмат (fors. shoh mot — „shoh oʻldi“) — икки кишилик мантиқий ўйин. Ўйиндан мақсад — рақиб шоҳини мот қилиш. 64 та катакли тахтада 32 та фигура ёрдамида ўйналади.
Ҳар бир ўйинчи 16 та фигурага эга бўлади:
Шох — 1 дона
Фарзин — 1 дона
Рух — 2 дона
Фил — 2 дона
От — 2 дона
Пиёда — 8 дона

Куни кеча ақл гимнастикаси аталмиш спорт тури Шахмат бўйича 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўз якунига етди. Мусобақада шу вақтгача содир бўлмаган тарихий натижа қайд этган юртимиз спортчилари, АҚШ, Ҳиндистон, Нидерландия, Арманистон ва Германия каби кучли термаларни доғда қолдиришиб, юртимизга Олтин медални тақдим этишди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевлар мусобақа финалида чинакам қаҳрамонлик кўрсатишди ва Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйишди. Албатта юртимизда сўнгги йилларда шахматга бўлган эътибор ортиб бораётган эди. Президентимиз шахматни тизимли ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган ПҚ — 347 — сонли қарорни имзоладилар. Қарорда 1- ўринни олган жамоага 3 млрд. сўм нақд, ҳар бир иштирокчига 600 млн. сўмдан, мураббийларга эса тарихда биринчи марта шунинг тенг ярми миқдорида бир марталик пул мукофотлари берилади, дейилган. Ажойиб а? Аслида бундай жаннатмакон юртда туғилишнинг ўзи бахт.

Жавоҳир МУСУРМОНОВ,
ЎзЖОКУ талабаси.

МАВЗУГА ОИД

ЁШЛАРИМИЗ — ФАХРЛИ ЎРИНДА

admin

«АГМК» АВЖИГА ЧИҚДИ!

admin

МЕССИ ВА РОНАЛДО ЭРТАК ДАВОМ ЭТАДИ

admin

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНАТДА – ШАҲРИМИЗ ҚИЗЛАРИ

admin