Олмалиқ шаҳрида ўқувчи қизлар ўртасида футбол спорт турини ривожлантириш ва уларнинг спортга қизиқишини ошириш мақсадида «Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги» мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақада 7–11-синфларда таҳсил олаётган 14–18 ёшдаги ўқувчи қизлар фаол иштирок этиб, футбол бўйича белгиланган низом ва қоидалар асосида беллашдилар.
Натижаларга кўра, 1-ўрин 22-мактаб жамоасига, 2-ўрин 1-мактаб вакилларига, 3-ўрин эса 16-мактаб жамоасига насиб этди.
Тақдирлаш маросимида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Х.Турғунбоев сўзга чиқиб, ёшлар, хусусан, қизлар орасида оммавий футболни кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва футболга иқтидорли ёш спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Сўнг ғолиб жамоаларга муваффақият тилаб, 1-ўринни эгаллаган жамоага кубокни тантанали равишда топширди ҳамда уларга мусобақанинг келгуси босқичларида фахрли ўринларни эгаллашларини тилади.