Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2025 йилдан бошлаб Президент олимпиадаси спорт мусобақалари йўлга қўйилган бўлиб, ушбу йирик спорт байрамининг жорий йилги мавсуми янгича тизим асосида бошланди.

Жумладан, жорий йилнинг 24 март куни мамлакатимизнинг 208 та туман ва шаҳарларида Ҳоким олимпиадасига расман старт берилди.
Олмалиқ шаҳридаги мусобақанинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида спортчилар терма жамоалари иштирок этишди.
Эндиликда мусобақалар 3 босқичда ўтказилади:
шаҳар (туман) босқичи — Ҳоким олимпиадаси;
вилоят босқичи — Вилоят ҳокими олимпиадаси;
республика босқичи — Президент олимпиадаси.
Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган очилиш маросимида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга зафарлар тилади. Шунингдек, шу куни дзюдо спорт тури бўйича мусобақалар ҳам старт олди.
Айтиш жоизки, Президент топшириғига кўра, олимпиадани йилига икки марта ўтказиш, иштирокчилар ёшини 13–14 ёшдан бошлаш ҳамда спорт турлари сонини босқичма-босқич 20 тага етказиш кўзланган.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ҳар бир туман ҳамда шаҳарда камида битта кураш клубини очиш каби вазифалар белгилаб берилган.