Инсон туғилиб, умрининг охирига қадар бир неча маротаба ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади. Бу ерда туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлимни қайд қилиш каби ҳаётий муҳим ҳолатлар расмийлаштирилади. Авваллари бундай хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган манзили бўйича ФҲДЁ бўлимига бориши шарт эди. Масалан, агар фуқаро бошқа туманда яшаса, ўз ҳудудидаги бўлимга бориши талаб этиларди.
Замон тараққиёти аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқди. Эндиликда юртимиз фуқаролари ўзларига энг яқин ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, барча хизматлардан эркин фойдаланиши мумкин. Яна бир муҳим янгилик — аввал қўлёзма шаклида берилган туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар энди электрон тарзда тўлдирилиб, ягона электрон архивга киритилмоқда. Бу фуқароларга йиллар ўтиб ҳам ҳужжатни тез ва ортиқча вақт сарфламай олиш имконини беради.
Тўловлар ҳам замонавийлашди — улар биллинг инвойс орқали амалга оширилади, натижада банкка бориш зарурати қолмайди. Шунингдек, тиббиёт муассасалари билан ўзаро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилди: туғруқхонада бола туғилган заҳоти онa ва бола ҳақидаги маълумот қисқа фурсатда ФҲДЁ бўлимига етиб келади. Фуқароларни хурсанд қиладиган яна бир қулайлик — фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пули энди тўғридан-тўғри ота-онанинг банк картасига ФҲДЁ бўлими орқали ўтказиб берилади.
Инсон қадри улуғланадиган юртда барча соҳаларда бўлгани каби ФҲДЁ тизимида ҳам фуқаролар вақтини тежаш ва улар учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу имкониятлар хизматлар тез ва сифатли кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этади.

А. АЛЛАҚУЛОВА,
шаҳар ФҲДЁ бўлими
1-тоифали инспектори.