Куни кеча Ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлари бошқармасида навбатдаги профилактика тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти ИИББнинг ОКМКдаги ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили Қ.Холматов, Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари Р.Алимов, С.Султонов, Ш.Абдураҳмонов ҳамда 2-МБФ директорининг тартибот ва товар-моддий бойликлар бутлигини сақлаш бўйича ўринбосари И.Шамсиев иштирок этишди.
Йиғилишда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, ёшлар ҳамда катталар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, кибержиноятчиликка қарши чора-тадбирлар масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан ҳозирги кунда тобора кўпайиб бораётган фирибгарлик усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Хусусан, интернет орқали тарқатилаётган шубҳали ҳаволалар, сохта реклама ва инвестиция таклифлари, шунингдек, телефон орқали алдаш йўли билан содир этилаётган жиноятлар ҳақида тушунтиришлар ўтказилди.
Ишчи-ходимларга бундай таҳдидларга қарши огоҳлик ва ҳушёрлик билан ҳаракат қилиш, шахсий маълумотларни асраш, шубҳали мурожаатлардан эҳтиёт бўлиш бўйича тавсиялар берилди.
Б. ХАСАНОВ,
ИТИБ Ёшлар масалалари бўйича бошлиқ ёрдамчиси,
Ёшлар иттифоқи раиси.