OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жиноят ва жазо

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЯНГИ ЎЗГАРТИШЛАР

Ўзбекистон Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросим ўтказиш тақиқланади. Агар бундай ҳаракатлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса ва улар қайта содир этилса, айбдор шахс: базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан 150 бараваригача (24 млн 750 минг сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима; 360–400 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ёки 2–3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш ҳам оғир жиноят сифатида баҳоланади.
Агар бундай қилмишлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлиб, улар қайта содир этилса, жавобгарлик қуйидагича белгиланади: БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (99 млн сўмдан 198 млн сўмгача) жарима; 2–3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 1–3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш.
Қонунга кўра, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида амалга оширилган камситиш, ҳақорат ва устунликни тарғиб қилиш каби қасддан қилинган ҳаракатлар учун: 3–5 йилгача озодликни чеклаш; ёки 3–5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Раъно МАСИДИҚОВА,
шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.

МАВЗУГА ОИД

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

“МИСИ” ЧИҚҚАН МИС ЎҒРИСИ

admin

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin