Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан бирга ёнғин хавфсизлиги ҳам катта аҳамият касб этади. Айниқса, газ билан ҳаракатланувчи автомобиллардан фойдаланишда эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш ҳар бир ҳайдовчининг асосий вазифасидир.
Фуқаролар ўз хавфсизлигини таъминлаш, хизмат вазифаси бири сифатида қуйидаги талабларга албатта амал қилиши зарур:
- Газ баллонли автомобилнинг кабинасига ўрнатиладиган арматура, узатиш трубалари ва марказий бурагичлар герметик ҳолатда бўлиши, автомобиль кабинаси ва кузовига газ чиқишига йўл қўйилмаслиги керак.
- Автомобил газ жиҳозларининг герметик ҳолатини белгиланган вақтда, газ баллонларини эса камида йилига бир марта текшириш зарур.
- Газ баллонли автомобилларни фақат махсус газ қуйиш станцияларида ёки махсус рухсатга эга шахслар орқали газ билан таъминланишига эътибор қаратинг.
Агар газ жиҳозлари ёки туташмаларидан газ чиқиши аниқланса, бундай ҳолда автомобилдан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Двигателни ёқиш ёки ёритиш ускуналарини улашдан олдин уни маълум вақт очиқ ҳолатда сақлаб туринг. Шундан сўнг газ ускуналарининг тўғри ишлаётганини текширинг, узатиш трубалари ва туташмаларини назорат қилинг.
Ушбу талабларга қатъий амал қилиш орқали ўзингиз ва йўлдаги атрофдагилар хавфсизлигини таъминлайсиз, эҳтимолий ёнғин ҳолатларининг олдини оласиз.
Дилноза ХАШИМОВА,
ОЁХТТЭБ инспектори.