«Олмалиқ КМК» АЖ «Олмалиқметаллургқурилиш» трести Ёшлар иттифоқи иш режаси ижроси юзасидан Трест бош механиги С.Умиров, трест Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими муҳандислари Б.Туйчиэв, К.Облоқулов, Э.Аширқулов ва Ёшлар иттифоқи раиси Ж.Алижонов иштирокида трестнинг таркибий участкаларида китобхонлик бўйича «Раҳбардан ёшларга китоб туҳфаси» маънавий-маърифий соатлари ўтказилди.
Масъуллар томонидан жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ва муҳандисларни беталофат ва белгиланган тартибда қурилиш жараёнларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилиши юзасидан тавсия ва ахборот тарқатмалари етказилди.
Жойларда қурувчиларга яратилган шароитларни ўрганиш баробарида қурилиш ишларини самарали амалга ошириш юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Трест ёшлар иттифоқи раиси Ж.Алижонов мамлакатимизда ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш ҳамда очиқ мулоқот давомида ёшлар ва ишчи ходимларга «Сўнги марта қачон фарзандингизга китоб совға қилдингиз?» — дея мурожат қилиб трест фаолларига оилада китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида зарурий тавсияларни бериб ўтди.
Шунигдек, иш жараёнида ёш қурувчи ишчи-ходимларнинг билим кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар куни «Трест билимдонлари» онлайн викторинаси (викторинада ҳар куни 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этишмоқда) ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу билимлар беллашувида «Раҳбардан ёшларга китоб туҳфаси» акцияси доирасида аниқланган ҳафтанинг энг зукко қурувчи муҳандис ёшларига адабий-тарихий ва илмий китоб ва журналлар туҳфа этилди.
Лобар Абдусатторова.