Шаҳримизда Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов соҳа фидойилари ва фахрийларни чин дилдан табриклаб, уларнинг жамият тинчлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги хизматларини эътироф этди.
Тадбир давомида тизимда фаоллик кўрсатиб келаётган ходимлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, соҳа фахрийларига ҳам эҳтиром кўрсатилди.

