Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари- бош архитектор лавозимига тайинланди.
М. Артиков 1993 йил 6 январда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Тошкент архитектура-қурилиш университетини тамомлаган.
Фаолияти давомида архитектура йўналишида турли лавозимларда фаолият юритган. Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси қурилиш-монтаж устидан назорат бўлими мутахассиси вазифасида фаолият юритган.