Жорий йилнинг 28-31 октябрь кунлари ОКМК АЖда хотин-қизлар ўртасида “Маънавият ва маърифат ҳафталиги” деб эълон қилинган эди.
Ҳафталик доирасида таркибий бўлинмаларда хотин-қизлар билан самимий мулоқотлар ташкил этилди.
Тадбирда Марказий аппарат МТБ бошлиғи Даврон Ҳамзаев, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси Тошкент вилояти масъул ходимлари Муҳриддин Ўразов, Аброржон Абдуллаев, Дин ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Жамшид Пардаевлар тадбир иштирокчиларига «Виждон эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республкаси Қонуни ҳақида, юртимиздаги диний бағрикенглик, Ўзбекистон фуқароларининг диний эътиқод нуқтаи назаридан конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини ҳам тушунтириб ўтишди.
