Шаҳримизда географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича муҳим қарор қабул қилинди. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 21 ноябрдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосаси, 2025 йил 28 ноябрдаги Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевнинг 79-сонли комиссия йиғилиш баёни, Кадастр агентлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 03/08-13427-сонли хати ва эксперт хулосаси ҳамда 2025 йил 2 декабрдаги шаҳар ҳокими Қ.Хамдамовнинг 01/1/2-4300-сонли таклифига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган шаҳардаги 1 та янги географик объект номи тасдиқланди.
Яъни, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-34-116-10-147-К/25-сон қарорига кўра, Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳудуд «Янги Ўзбекистон мавзеси» дея номланди.
Янги номланган объект бўйича металл кўрсаткичлар ва белгилар ўрнатиш, пешлавҳаларни тўғри қўйиш ишлари амалга оширилиши белгиланди.