Инсон зоти борки, ёши улғайган сайин болалигини кўпроқ қўмсайдиган бўлиб қолади. Азиз ўқувчилар сизларга тавсия этилаётган ушбу тўплам Ўзбекистон болалар ва ўсмирларининг «Тонг юлдузи кутубхонаси» лойиҳасидаги «Болалик кунларимда» иккинчи китобидир. Мазкур тўплам «Тонг юлдузи» газетасида чоп этилган мақолалар кетма-кетлигида жойлаштирилган. Ушбу китоб нафақат болалар ва ўсмирлар, балки катта ёшдаги китобхонлар учун ҳам албатта қизиқарли бўлади, деган умиддамиз.
Ушбу китобни шаҳар Ахборот кутубхона марказидан олиб ўқишни тавсия қиламиз.
