Перейти к содержимому
23 марта, 2026
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • MУЗЕЙ – ЎТМИШ ВАКЕЛАЖАК КЎПРИГИДИР
  • Маданият

MУЗЕЙ – ЎТМИШ ВАКЕЛАЖАК КЎПРИГИДИР

admin 5 февраля, 2026 1 minute read
photo_2026-01-14_15-58-28

Музей – бу фақат санъат асарлари ёки тарихий буюмлар жойлаштирилган жой эмас, балки, халқнинг маданий мероси, тарихий хотираси ва илҳом манбаи ҳисобланади. Музей орқали инсонлар ўтмишни ўрганади, унинг бойлигини қадрлайди ва келажак учун муҳим сабоқлар олади. Шу боис, музейни «ўтмиш ва келажак кўпригидир» деб аташ жоиз.

Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари Маданий мерос агентлиги томонидан 2025 йил сарҳисоби бўйича республикамиздаги барча музей раҳбарлари иштирокида пойтахтдаги музейларга саёҳат уюштирилди.  Бу биз музей ходимлари учун айни муддао бўлди. Саёҳат давомида республика миқёсидаги музейлар фаолияти, ютуқ ва камчиликлари ўрганилди. Бу биз учун тажриба мактаби бўлди. Гарчи ўзим Олмалиқ шаҳар “Ўлкашунослик” музейида директор вазифасида фаолият юритаётган бўлсамда, музейларга бўлган саёҳат менда катта таассурот қолдирди. Ҳар бир йўналишдаги музейнинг ўз теран тарихи бор. Менда бошқа музейлар каби Геология музейи катта таассурот қолдирди. Музейдаги ОКМКнинг ашёлари фақат Ўзбекистонда эмас, балки бутун дунёда машҳур эканлиги ва мамлакатимизнинг ривожланишига ҳисса қўшиб келаётганлигидан фахрландим.

“Ўлкашунослик” музейида ҳам ОКМК фаолияти бўйича бўлим мавжуд. Музейларга саёҳат даврида олган таассуротларим ва тажрибаларни иш фаолиятимда қўллаб, келгусида янада музейимизни бойитишга ҳаракат қиламан.
Айниқса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биз анжуман иштирокчиларида ўзгача таассурот қолдирди. Бу музей — ислом тарихи, маданияти, илми ва маънавий меросини намоён этувчи йирик музей ва маданий марказ ҳисобланади. Мазкур жой нафақат музей, балки илмий, илҳомий ва маърифий фаолият юритувчи марказ сифатида ҳам ташкил этилган.
Марказда намойиш этилаётган Самарқандда тузилган дунёдаги қадимий Усмон мусҳафи (Мусъҳаф Усман) — ислом олами учун бетакрор қимматли экспонат, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмийлар ва Темурийлар даврида ёзилган қўлёзмалар ва уларнинг қадрдон нусхалари ҳар бир ташрифчида фахр туйғусини уйғотади. Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, Исломнинг Марказий Осиёда тарқалиши, илм-фан, маданият, меъморчилик, санъат ва ҳунармандчилик, Янги Ўзбекистоннинг руҳий ва маънавий тараққиётини акс эттирувчи бўлимлар Ислом цивилизацияси марказида фақат тарихни сақлаб қоладиган жой эмас, балки миллий ва жаҳон цивилизацияси ўртасидаги алоқаларни кенг намоён этишга қаратилган муҳим маданий марказ эканлигидан далолатдир. У маданий меросни асраб-авайлаш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва маърифий маълумотларни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.
Хуллас, бугунги кунда юртбошимиз томонидан музейларга берилаётган эътибор бежиз эмас. Янги музейлар ташкил этилиб, таъмирталаб музейлар таъмирланмоқда. Музей ходимлари учун ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда. Музейлар орқали инсонлар ўз келажакларини шакллантиришда тарихдан сабоқ олади. Улар маданий ва маънавий ривожланишда муҳим рол ўйнайди, авлодлар ўртасида боғланиш ва маданий алмашувни таъминлайди.

Саломат Шамсуддинова,
Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейи директори.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ЖАМОА ЯНГИ КЕЛИШУВНИ МАЪҚУЛЛАДИ
Следующий: ОТАМ ВАФОТИДАН КЕЙИН АМАКИМНИНГ АСЛ ЮЗИ БИЛИНДИ

Связанные истории

photo_2026-02-12_15-51-36 (2)
  • Маданият

МИЛЛИЙ ЎЗЛИККА ҚАЙТИШМАЪНАВИЯТДАН БОШЛАНАДИ

admin 20 февраля, 2026 0
_MG_0099
1 minute read
  • Маданият

КУТУБХОНА, КИТОБ ВА МЕН

admin 20 февраля, 2026 0
photo_2026-02-06_11-58-22
1 minute read
  • Маданият

МАЪНАВИЯТ ОҲАНГЛАРИ ЯНГРАГАН КЕЧА

admin 13 февраля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

Trending News

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ! 1U9A5346 1
  • Жамият

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ!

22 марта, 2026 0
ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ photo_2026-03-12_11-44-07 2
  • Тайинлов

ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ

20 марта, 2026 0
ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ photo_2026-03-16_13-15-43 3
  • Жамият

ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

20 марта, 2026 0
МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ photo_2026-03-14_13-32-45 4
  • Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ

20 марта, 2026 0
ИРОДАСИЗЛИК БОШЛАГАН ЙЎЛ Kratom_Pills 5
  • Жиноят ва жазо

ИРОДАСИЗЛИК БОШЛАГАН ЙЎЛ

20 марта, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

1U9A5346
1 minute read
  • Жамият

ВАТАНГА ХИЗМАТ ШАРАФЛИ БУРЧ!

admin 22 марта, 2026 0
photo_2026-03-12_11-44-07
1 minute read
  • Тайинлов

ХОДЖИНАЗАРОВЛАЗИЗ ТОЖИБОЕВИЧ

admin 20 марта, 2026 0
photo_2026-03-16_13-15-43
1 minute read
  • Жамият

ШАҲРИМИЗДА 3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

admin 20 марта, 2026 0
photo_2026-03-14_13-32-45
  • Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА КЎРКАМ БЎЛАДИ

admin 20 марта, 2026 0
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.