Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Оналик ва болаликда ҳамширалик иши” кафедраси куни муносабати билан семинар ташкил этилди. Тадбир доирасида очилиш маросими ўтказилиб, унда кафедранинг фаолияти, эришилган ютуқлар ва илғор тажрибалар намойиш этилди. Шундан сўнг кафедра ўқитувчилари томонидан очиқ дарс машғулотлари ўтказилди.
Жумладан, “Хирургия ва реанимация асослари” фанидан Шаҳзод Маткулов ва Динора Дадажонова, “Оналар мактаби” тўгарагидан Алия Акимбекова, “Юқумли касалликлар ва инфекцион назорат” фанидан Хатира Хидирова ҳамда Холида Қобилова, “Педиатрияда ҳамширалик иши” фанидан Олтиной Абдирахмонова, “Акушерлик ва гинекология” фанидан Муқомила Абдикулова, “Гистология, ситология ва эмбриология” фанидан Мафтунa Тошпўлотова томонидан ўтказилган дарслар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Очиқ дарслар жараёнида назарий билимлар амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилиб, талабаларнинг касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирнинг амалий қисми эса Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг клиник базаларида ўқув-амалий машғулотлар билан давом эттирилди.
Бундай тадбирлар таълим сифатини ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси учун малакали ҳамшира кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Алия Акимбекова,
Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми бош ўқитувчиси.