Умримиз давомида манзилимизга етмоқлигимиз учун бизга турлича йўллар тақдим этилади ва уларни биз турли усулларда босиб ўтамиз. Кимлардир манзилига қийинчиликлар билан етиб келса, кимлардир эса осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради. Қизиқиш инсонни ё бор қилади ёки акси. Бу нимага қизиқиш уйғотишга боғлиқ. Баъзан ҳамма танланган йўл ҳам тўғри бўлмайди. Баъзан эса ўша йўл тўғрилигини билмасакда, қадамларимизни билиб туриб ўша кўча томон ташлаймиз. Оқибатда эса…
Асли олмалиқлик бўлган фуқаро Малик Ахмедов йирик фойда олиш мақсадида гиёҳванд воситаларини тайёрлаш сир-синаотларини ижтимоий тармоқлардаги сайтлар орқали ўрганди. Катта фойда дардида яшаш хонадонида оғу сақлади, олди ва сотди. Шундай кунларнинг бирида ошхона қисмида беркитиб қўйилган 130 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. Аниқланган ҳолат юзасидан Малик Аҳмедовга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан, 10.09.2025 йилдан №274041/2025-567ББ-сонли жиноят иши қўзғатилди.