Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда Нурафшон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2026 йил ўтган давр мобайнида 6 807 иқтисодий ишлар мазмунан кўриб чиқилган бўлиб, ушбу иқтисодий ишларга нисбатан келиб тушган шикоятларнинг, апелляция инстанциясида 79 таси, кассация инстанциясида 29 таси ҳамда тафтиш интстнциясида 40 таси кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган иқтисодий ишларнинг асосий қисми ер муносабатларига боғлиқ иқтисодий низоларга тўғри келади. Бунга бир мисол:
Даъвогар “Angren Erkin Iqtisodiy Zona Direksiyasi” ДУК судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “PRODUCTION ALUMINUM” МЧЖ билан 2022 йил 25 февраль куни тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги ЕИ-3-сонли шартномасини бекор қилишни сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 4-1107-2502/9920-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 29 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, “ANGREN ERKIN IQTISODIY ZONA DIREKTSIYASI” ДУК ва “PRODUCTION ALUMINUM” МЧЖ ўртасидаги 2022 йил 25 февраль куни тузилган “Ер учаскасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги ЕИ-3-сонли шартномаси бекор қилиниб, “Production Aluminum” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Angren Erkin Iqtisodiy Zona Direksiyasi” ДУКга фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “PRODUCTION ALUMINUM” МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 4-1107-2502/9920-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 29 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати, прокурор ва тараф вакилларининг тушунтиришини тинглаб, шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартишсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ангрен эркин иқтисодий зонаси таркибига киритилган ер майдонлари Тошкент вилояти ҳокимлигининг тасарруфига киритилган.
Тошкент вилояти ЭИЗ ва КСЗ Маъмурий Кенгашининг 2021 йил 7 декабрдаги 102-сонли йиғилиш баённомасига асосан “Production Aluminum” МЧЖга қиймати 10,0 млн АҚШ долларлик “Алюминий профиллар ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши маъқулланган. 2021 йил 21 февраль куни жамият инвесторлари ва “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси ўртасида “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги 146-сонли битим имзоланган.
Шунингдек, 2023 йил 1 май санасида, 2021 йил 21 февралдаги 146-сонли “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги битимга 1-сонли қўшимча келишув имзоланган.
Жавобгар, Инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги 146-сонли битимга 2023 йил 1 майда 1-сонли қўшимча келишув асосида киритилган ўзгартиришнинг 7.1.1-бандига асосан Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ инвестицияни 2024 йилнинг 2-чораги якунига қадар тўлиқ киритиши, 7.1.2-бандига асосан Инвестиция объекти қурилишини тугатишни таъминлаши белгиланган.
Е-auksion.uz электрон платформасида ўтказилган электрон онлайн-аукционда “Production Aluminum” МЧЖ 2022 йил 10 январдаги баённомага асосан аукцион ғолиби деб топилгани боис, “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ҳамда “Production Aluminum” МЧЖ ўртасида 2022 йил 25 февралдаги икки томонлама ижара шартномаси тузилиб, қиймати 10,0 млн. АҚШ долларлик “Алюминий профиллар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши учун жавобгарга 6,0 га ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилган.
Аммо “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси иштирокчисининг инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга инвестициявий мажбуриятларни бажариш ҳақида бир неча бор ёзма равишда талабномалар юборилган бўлса-да, талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси 2-қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ижара шартномасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги яъни, белгиланган муддатларда ва миқдорда инвестиция киритмаганлиги, янги ишчи ўринлар яратмаганлиги, белгиланган имтиёзлардан унумли фойдаланмаганлиги, ер қадрига етмаганлик ҳолатларини инобатга олиб даъво шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирган.
М.Якубов, А.Арипов,
Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари.