Шаҳар Тиббиёт бирлашмасида соҳа ходимларининг касбий маҳоратини ошириш ва фидойи ҳамшираларни рағбатлантириш мақсадида «Ҳамшира — 2026» кўрик-танлови ташкил этилди.
Унда оилавий поликлиника ҳамда туманлараро перинатал марказининг энг иқтидорли тиббиёт ходимлари иштирок этиб, қуйидаги натижаларни эгаллади:
2-Оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Дилноза Нўмонова 1 -ўрин;
Шаҳар Кўп тармоқли поликлиника ҳамшираси Муаттар Қаршибоева 2-ўрин;
Туманлараро Перинатал маркази ҳамшираси Гулчеҳра Матқулова 3-ўрин.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.