Бугун, 4 май куни Олмалиқ шаҳридаги 2-сонли техникумда (собиқ Қурилиш ва архитектура техникуми) битирувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири юқори савияда ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар техникумда мавжуд 13 та таълим йўналиши билан яқиндан танишиб, замонавий кўргазмали воситалар орқали касблар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

9-синф битирувчилари учун техникумда қуйидаги йўналишлар таклиф этилмоқда:
– Компьютер тармоқлари ва IT-сервис
– Кимёвий толалар ишлаб чиқариш оператори
– Автомобилларга хизмат кўрсатиш
– Рангли металлар ишлаб чиқариш оператори
– Фойдали қазилмалар бўйича конвейер машинисти
– Электр ва металларни қайта ишлаш
– Графика ва дизайн технологияси.

11-синф битирувчилари учун йўналишлар:
– Архитектура, ер кадастри ва ердан фойдаланиш
– Металлургия машиналари ва технологик жиҳозлар
– Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
– Электр ва электромеханик ускуналарни эксплуатация қилиш

Шунингдек, дуал таълим дастури асосида “Автотранспорт хизмат кўрсатиш муҳандиси” ҳамда “Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналишлари ҳам мавжуд.
Мазкур тадбир ёшларнинг касб танлашида муҳим қадам бўлиб, уларга келажакда ўз йўлини аниқ белгилаш имконини яратди.
Одилбек
Абдусатторов.