Президентнинг фармонига кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ҳамда ижтимоий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади.
Унга кўра:
- энг кам ёшга доир пенсия — 983 минг сўм;
- энг кам ногиронлик пенсияси — 1 млн 83 минг сўм;
- моддий ёрдам — 450 минг сўм.
Болалар нафақаси:
- 3 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 386 минг сўм;
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
- 2-фарзанд учун қўшимча — 177 минг сўм;
- 3 ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.
1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.
Шунингдек:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори — 440 минг сўм этиб белгиланди.