Олмалиқ шаҳар «Ўлкашунослик » музейида 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан «Музей — ўтмиш ва келажак кўприги» мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳримиз аҳолиси, Нуроний жамғармаси фахрийлари ва мактабгача таълим тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир эрталаб соат 9.00дан кечгача давом этди. Ушбу жараёнда шаҳримиздаги 2- ва 24-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзларининг музей кунига бағишланган байрам дастурлари билан иштирок этишди. 16-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари эса ўзларининг шўх-шодон рақслари билан барчани хушнуд этишди.
Тадбир давомида ОКМК АЖ ишчиси, рассом Андрей Тюменсевнинг «Ранглар жилоси» деб номланган ижодий иши бўйича кўргазма ташкил этилди. Ранг баранг мавзудаги картиналар ташрифчиларга жуда ёқди ва улар кўргазма бўйича ўз фикрларини музейдаги ташрифчилар фикри китобига ёзиб қолдирди.
Кун давомида шаҳримиздаги ахборот кутубхона ресурслар маркази ҳамкорлигида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»да 40 нафардан зиёд шаҳар аҳолиси, 10 нафар нуронийлар жамғармаси фахрийлари, 30 нафар мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, 250 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этиб, музейда ташкил этилган концерт дастурлари ва бевосита «Ранглар жилоси» кўргазмасида иштирок этдилар.




Ўз мухбиримиз.