Перейти к содержимому
21 марта, 2026
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ОМАД ТИНИМСИЗ МЕҲНАТВА БИЛИМЛАР ТАЖРИБАСИДИР!
  • Суҳбат

ОМАД ТИНИМСИЗ МЕҲНАТВА БИЛИМЛАР ТАЖРИБАСИДИР!

admin 23 января, 2026 1 minute read
photo_2026-01-21_08-10-32

Янги Ўзбекистоннинг фарзандлари янгича руҳда ташкил этилаётган таълим даргоҳларида тарбияланиши лозим. Негаки, боғча болалари нигоҳида у тарбияланаётган мактабгача таълим даргоҳи унинг Ватани, мактабга бораётган болалар учун мактаб унинг Ватани.

Шаҳримизда ҳам кундан-кунга мактабгача таълим ташкилотларидаги муҳит янгича тусга кирмоқда. Маълумот ўрнида, бугунги кунда шаҳримизда 67 та мактабгача таълим ташкилотларида жами 810 нафар педагог фаолият юритиб, шундан 380 нафари 20 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритмоқда. Уларнинг 66 нафари олий, 62 нафари тугалланмаган олий, 232 нафари ўрта махсус маълумотлидир. 14 та ОКМК АЖга қарашли мактабгача таълим ташкилотларида 328 нафар тарбиячи, 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 38 нафар тарбиячи, 13 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 64 нафар тарбиячи педагоглар фаолият юритмоқда.
2023–2024 йилларда болалар қамрови паст бўлган маҳаллаларда 8 та, кейинчалик эса 20 тага етказилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, улар орқали 205 нафардан 817 нафаргача бўлган 3–7 ёшли болалар қамраб олиниши таъминланди.
Умуман олганда, нодавлат сектор ҳиссасига 1577 нафар бола тўғри келиб, бу шаҳримизда мактабгача таълим билан қамраб олинган болаларнинг қарийб 18 фоизини ташкил этаяпти. Хусусий ва нодавлат муассасалар орқали янги иш ўринлари яратилиши, сифат кўрсаткичларининг ошишига эришилмоқда.

Ана шундай НМТТларидан бири — кўпчиликнинг эътибори ва меҳрини қозонган “Мустақиллик” маҳалласидаги хусусий мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, ижодий жамоамиз билан у ердаги муҳит ва болаларнинг қизиқишларини ўргандик. Тадбиркор, муассаса таъсисчиси Гулноза Тилавбоева билан яқиндан суҳбатлашдик.

  • Гулноза опа, келинг, суҳбатимизни тадбиркор сифатида хусусий боғча очиш жараёнидаги воқеалар ҳақида бошласак.
  • Боғча очиш кўп йиллик мақсадларимдан бири эди. Ўзим аввал тарбиячи бўлиб ишлаганман. Иш жараёнидаги камчиликларни биласиз, кўрасиз. Ўша пайтларда айтардим. Боғча очсам, ҳамма шароити бўлади, биринчи навбатда таомномасини витаминларга бой қилиб тузаман, тарбиячиларни ҳар куни кириб, ўзим назорат қиламан, болалар боғчага талпиниб келади, дердим. Ниҳоят, ниятларим амалга ошди. 2022 йил 25 миллион сўм билан тадбиркорликка илк қадамни қўйдим. Ўша пайтларда тарбияланувчиларим бор йўғи 40-50 нафар эди. Тинимсиз ҳаракатларим ва талабчанлигим учунми болалар сони йилдан-йилга кўпая бошлади.
  • Бугунги кунда тадбиркорликка кирган аёлларимиз дарҳол даромадга чиқишни истайди. Бир, икки йил дегандапул топмагандан кейин қарзга кириб тадбиркорликдан “кўнгли совиб” кетади. Сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлганми?
  • Бир китобда ўқигандим, “Тадбиркор аёлнинг муваффақият сири бу уни тушунган турмуш ўртоғи ва қўллаб-қуватловчи жамоасидадир” деб. Ҳақиқатдан ҳам, мен ҳам бир ярим йилдан зиёд уйимга бир сўм ҳам олиб бормаганман. Ўша пайтда турмуш ўртоғим, “қани пул, нега олиб келмаяпсан”, деб менга босим ўтказмаган. Ўзингиз оёққа тургунингизгача йиллар керак бўлади. Ҳеч ким ўзидан-ўзи зўр бўлиб қолмайди. Омад – тинимсиз меҳнат ва билимлар тажрибаси туфайли келади. Айниқса таълим соҳасида даромаддан кўра болаларнинг ҳаёти биринчи навбатда туради. Боланинг, ота-онанинг сизга бўлган ишончини оқлаш учун виждонан ишлашингиз лозим. Болаларнинг сизга талпиниб келиши, “боғча опам билан қоламан” деган сўзи миллиард даромаддан ҳам юқори энергия бахш этади.
  • Тадбиркор сифатида бугунги кунда қанча инсонни иш билан таъминладингиз? Раҳбар сифатида ходимларингизга қўядиган талабларингиз.
  • Бугунги кунда муассасамизда 100 нафардан ортиқ болалар тарбияланмоқда. Уларга жами 10 нафар тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчилари қарашади. Мен ходимларни ишга қабул қилаётганда биринчи навбатда иш тажрибаси, ташқи кўриниши ва муомала маданиятига қарайман. Нега десангиз, болалар юзи нурли, меҳрибон ходималарни яхши кўради. Болани яхши кўрган тарбиячиларимизнинг гуруҳига кирсангиз, интизом бор, меҳр бор. Ходималаримга нисбатан жуда талабчанман. Чунки ота-оналар ишониб, танлаб бизга дилбандларини ташлаб кетаяптими, биз ҳам уларнинг ишончини оқлашимиз шарт! Хусусий боғчамизнинг ота-оналар томонидан эътироф этилишида ходималарим — Озода Нишонова, Гулчеҳра Пармонқулова, Матлуба Жўраева, Нодира Абдурашидова, Муқаддас Эсонова, Шаҳноза Сафарова, Гулнора Очилова, Моҳинур Носирова, Ҳилола Ғовуроваларнинг ҳиссалари беқиёс.
  • Боғчангизга болалар неча ёшдан қабул қилинади?
  • Боғчамиз 2-7 ёш оралиғидаги болалар учун мўлжалланган. Боғчамизнинг иш вақти ҳар куни соат 6:00 дан 18:00 гача. Шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. Ушбу вақт оралиғида болаларнинг вақти мазмунли, хавфсиз ва фойдали машғулотлар билан тўлиқ ташкил этилади. Кун давомида болаларга рус ва инглиз тиллари босқичма-босқич, ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўргатилади. Шунингдек, ҳар куни жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ўтказилади. Болалар билан ақлий ривожлантирувчи машқлар, мантиқий ўйинлар, диққатни оширишга қаратилган топшириқлар бажарилади. Бу машғулотлар орқали уларнинг фикрлаш қобилияти, хотираси ва ижодкорлиги ривожлантирилади.
  • Яқин беш йилликдаги режаларингиз.
  • Юртимизнинг турли ҳудудларида замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга янги боғчалар очилмоқда. Бу боғчалар болалар учун фақат қараб туриладиган жой эмас, балки уларнинг ақлий, жисмоний ва маънавий ривожи учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
    Биз ҳам боғчамизни янада кенгайтиришни мақсаб қилганмиз. Болалар учун IT соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Боғчамизга замонавий технологияларни олиб келиб, болаларни эрта ёшдан компьютер саводхонлигига, мантиқий фикрлашга, рақамли дунёга мослаштиришни мақсад қилганмиз.

Суҳбатдош
Мухлиса ЧИНПЎЛАТ қизи.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ИЛМ АҲЛИ УЧУН ҲАМ МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛ
Следующий: ШОДИЯ – СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИТАРҒИБОТЧИСИ

Связанные истории

photo_2026-01-14_15-23-28
1 minute read
  • Суҳбат

ВАТАНГА САДОҚАТ —ҲАЁТ ЙЎЛИМНИНГ БОШ МЕЗОНИ

admin 16 января, 2026 0
бобомур
1 minute read
  • Суҳбат

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИҲИМОЯ ҚИЛИШ — АСОСИЙ БУРЧИМИЗ

admin 7 ноября, 2025 0
photo_2025-09-17_16-09-42 (2)
1 minute read
  • Суҳбат

ЁШЛИК – ШИДДАТ ФАСЛИ

admin 19 сентября, 2025 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram

Trending News

ЕРГА ХИЁНАТ ЭЛГА ХИЁНАТ K2KPRb17039630519289_l 1
  • Суд амалиётидан

ЕРГА ХИЁНАТ ЭЛГА ХИЁНАТ

12 марта, 2026 0
ҚИЗАМИҚ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ? қизамиқ 2
  • Саломатлик

ҚИЗАМИҚ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

12 марта, 2026 0
Баҳор илҳомлари 5378 3
  • Шеърий саҳифа

Баҳор илҳомлари

12 марта, 2026 0
ҚОЧИНГ, ЙЎЛИНИ ТЎСМАНГ, ОНАМНИНГ ТОБУТИНИ ВИДЕОГА ОЛСИН… photo_2026-03-12_12-15-46 4
  • Ҳикоя

ҚОЧИНГ, ЙЎЛИНИ ТЎСМАНГ, ОНАМНИНГ ТОБУТИНИ ВИДЕОГА ОЛСИН…

12 марта, 2026 0
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА photo_2023-08-18_11-27-51 5
  • Ижтимоий эълон

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

12 марта, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

K2KPRb17039630519289_l
1 minute read
  • Суд амалиётидан

ЕРГА ХИЁНАТ ЭЛГА ХИЁНАТ

admin 12 марта, 2026 0
қизамиқ
1 minute read
  • Саломатлик

ҚИЗАМИҚ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

admin 12 марта, 2026 0
5378
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Баҳор илҳомлари

admin 12 марта, 2026 0
photo_2026-03-12_12-15-46
1 minute read
  • Ҳикоя

ҚОЧИНГ, ЙЎЛИНИ ТЎСМАНГ, ОНАМНИНГ ТОБУТИНИ ВИДЕОГА ОЛСИН…

admin 12 марта, 2026 0
  • Facebook
  • Twitter
  • Linkedin
  • VK
  • Youtube
  • Instagram
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.